Украинада 18 сентябр куни Ўзбекистон Мустақиллиги муносабати билан янги Daewoo Gentra машинаси тақдимоти бўлиб ўтди. CA-NEWS агентлигининг хабар қилишича, тақдимот маросими Ўзбекистон ва АҚШнинг Киевдаги элчихоналари “Укр-УзАвто” корхонаси билан ҳамкорликда уюштирилган.
Маросимда Ўзбекистон элчиси Алишер Абдуалиев, АҚШ элчиси Жеффри Пайет ҳамда Украина Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этгани айтилмоқда.
Ўзбекистон элчиси Абдуалиев машинасозлик Ўзбекистон иқтисодини ривожлантиришда алоҳида ўрин тутишини қайд этиб, GM-Ўзбекистон қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автмобиллар МДҲ мамлакатларининг деярли барчасида ўз харидорини топаётганини таъкидлади.
Хабарда элчининг “маҳсулот экспорти ҳажми, ҳамдўстлик мамлакатларидаги бозор имкониятлари ҳамкорликдаги лойиҳамиз истиқболига оид ишончни уйғотади”, деган сўзларидан иқтибос келтирилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Украина ва ўзбек машиналарини сотиб оладиган бошқа мамлакатларда GM-Ўзбекистон машиналари қарийб икки баробар арзонроқ сотилади. Бундан ташқари ўзбекистонликлар машина сотиб олиш учун ойлаб, баъзан эса йиллаб навбат кутишларига тўғри келади. Кўп ҳолатларда навбатни яқинлаштириш учун ўзбек харидори 1500-2000 АҚШ доллари миқдорида пора тўлаши керак.
GM-Ўзбекистон 2007 йилда собиқ ЎзДЭУавто корхонаси ўрнида ташкил қилинган. АҚШнинг GM ширкати қўшма корхонанинг 25 фоиз, Ўзбекистон эса 75 фоиз улушга эгалик қилади.
GM-Ўзбекистон йилига 225-270 минг автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга.