Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ўз ҳукумати ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқармаслиги тўғрисида айтган гапларига халқаро ҳамжамият муносабат билдирмоқда.
АҚШ Давлат котиби Руҳонийнинг фикрларини ижобий деб ҳисоблаши, лекин “ҳамма нараса текшириб кўрилиши лозим” дея таъкидлади.
Ундан аввал НАТО Бош котиби Андерс Фон Расмуссен Руҳоний чоршанба куни NBC News телеканалига берган интервьюси, хусусан Эроннинг мунозарали ядровий дастури борасида ғарб билан муросага эришиш ваколатига эга эканини билдирганидан мамнун бўлганини таъкидлади.
Айни пайтда, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу президент Руҳонийнинг ядровий қурол ишлаб чиқармаслик ваъдалари Эроннинг дунёни алдаш учун қилган уринишидир, демоқда.
Исроил ва ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаиршга уринаётганликда айблаб келади. Эрон бу айбловларни рад этади.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Руҳонийнинг халқаро ҳамжамият билан мулоқот ўрнатиш уринишларини олқишлади.