Россия америкалик машҳур қўшиқчи Селена Гомезнинг виза сўровини рад қилиши ортидан, поп-юлдуз Россия, Украина ва Беларусдаги концертларини бекор қилгани айтилмоқда.
Селена Гомезнинг жума куни Минскда, шанба куни эса Киевда концерт бериши кутилаётган эди. Ундан кейин америкалик поп-қўшиқчи Москва ва Санкт Петербург шаҳарларига бориши керак эди.
АҚШ матбуотига кўра, Гомез Россияга виза ололмагач, Украина ва Беларус гастролларини ҳам бекор қилган.
Концерт ташкилотчилари гейлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи Гомез Россияда “ноанъанавий жинсий муносабатларни тақиқловчи” янги қонуннинг қурбони бўлганини айтмоқда.
Айтилишича, бундан аввал Россияда концерт берган Мадонна ва Лэди Гага гейлар ҳуқуқларини ёқлаб қилган чиқишлари ортида ғарблик қўшиқчиларнинг Россияга виз олиши қийинлашган.