Перуда баччабозликда айбланаётган черков епископи истеъфо берди

Баччабозлик билан боғлиқ айбловлар қаршисида қолган Перудаги Рим католик черкови епископи Габина Миранда истеъфо берди.

Черков аҳли епископнинг истеъфоси юзасидан изоҳ беришмаяпти. Ватикан черковдаги педофилия холатларига қарши жиддий чора кўришини билдирган эди.

Айни пайтда Перу бош прокуратураси Гибина Миранда иши билан шуғулланмоқда. Руҳоний ўзига нисбатан айбловларни кескин рад этган.