Москва шаҳар мэрияси Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси олдида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани важи билан Сергей Наумов ҳимоясига 2 октябр куни уюштирилган норозилик акциясини “Полянка” метро бекати ёнидаги кичик майдонга кўчирди.
Соат 14:00 да майдонда йиғилган 15 га яқин пикет иштирокчиси “Наумов – журналист, безори эмас!”, “Ўзбекистон – ўрта асрларга қайтма!”, “Фотоаппарат кўтарган одам – давлат душмани эмас”, “Сергей Наумовга озодлик!”, “Наумов – озодликка, Матёқубова – фохишахонага!” деган талаб ва шиорлар битилган плакатларни кўтарди.
Наумовнинг касбдошлари ва яқинлари “Сергей Наумовга озодлик! Сергей Наумовга озодлик!”, дея ҳайқириб, у билан боғлиқ муаммога москваликлар эътиборини қаратди.
Пикетга келганлар орасида журналист Сергей Наумовнинг қизи – Людмила ҳам бор эди. Людмила отаси ҳимоясига Москвада пикет уюштирилаётганини эшитиб, бошқа шаҳардан етиб келганини Озодликка гапирди.
- Мен отамга қўйилган айбловларга нисбатан ўз норозилигимни билдирмоқчиман. Бунинг ҳаммаси ғирт бемаънилик, нотўғридир ва мен демократик давлатда инсон ўз фикрини эркин айта олиш имкониятидан маҳрум эканидан норозиман. Шунингдек, отамга қўйилган айбловларга қаршиман. Мен ривожланаётган мамлакатда адолатли суд қарор топишига ишониб қоламан. Мен у билан ҳозиргача боғлана олганим йўқ, деди Озодликка Ўзбекистондаги яқинлари ҳам Сергей Наумов билан ҳозиргача учраша олмаганини айтган Людмила Наумова.
У Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет ўтказилишига рухсат берилмаганини эшитиб, Погорелский кўчасидаги бино олдида якка пикет ўтказишга қарор қилди.
Ўзбекистон элчихонаси олдида “Сергейга тезроқ озодлик берилсин, у ҳеч кимнинг кўкрагига қўл солмаган!” деб рус тилида ёзилган плакатни кўтариб турган Людмила Наумова олдига Москва полициясининг 5 ходими ва элчихона ичидан фотоаппарат кўтарган “ходим”дан ташқари ҳеч ким яқинлашмади.
20 кишилик пикетни уюштирган Москвадаги марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти аъзолари нафақат Сергей Наумов, балки умуман Ўзбекистон ҳукуматининг мустақил журналист, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаолларга босимини тўхтатиш талабига қаратилган, дейди Озодликка пикет ташаббусчиларидан бири ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев.
- Бу намойиш асосан Сергей Наумовнинг қамалиши, умуман Россиядан Ўзбекистон фуқаролари ўғирлаб кетилаётгани ва кейинчалик Ўзбекистонда сохталаштириш йўли билан жиноий ишларни қўзғатиш ва узоқ муддатларга қамаб юборилишини тўхтатиш талаблари билан чиқди, деди жамият раҳбари.
Баҳром Ҳамроев пикетчилар 20-30 кишига ариза берганини гапирар экан, бевосита элчихона вакиллари билан учрашиш нияти йўқлигини тушунтиради.
- Улар билан ҳеч қанақа гап бўлиши мумкин эмас. Уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмаган ва келмайди ҳам. Ниятимиз, албатта, жамоатчилик эътиборини қаратиш. Наумов биринчи қатағон қилинаётган одам эмас, менимча охиргиси ҳам эмас. Ахир, Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери ўзини оқлаб чиққан бирорта одамни кўрмаганман. Полицияга журналистми, инсон ҳуқуқлари фаоли ёки дин уламоси бўладими, чақирилдими – у жазоланиши керак! Худди шунақа ҳолат, дейди пикетчилар талабларини овоза қилган марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти раиси Баҳром Ҳамроев.
Журналистлар Ўзбекистон элчихонаси олдида ҳеч қандай қурилиш ёки таъмирлаш ишлари олиб борилмаётгани гувоҳи бўлди. Бироқ, айнан норозилик акцияси ўтказилаётган жойда йўлаклар таъмирдан чиқаётганини кўриш мумкин эди.
Сергей Наумов 21 сентябр куни Урганч шаҳридаги ўз уйида ҳибсга олинган эди.
Хабарларга кўра, Наумов ўғирликда айбланмоқда. "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти журналист уйдирма айблов қурбонига айланиши эҳтимолидан ташвишланмоқда. 50 ёшли Сергей Наумов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган оз сонли мустақил журналистлардан биридир.
У Ўзбекистондаги илк мустақил "Панорама" ("Манзара") газетасининг (1990 йил) таъсисчиси бўлган.
1994 йилдан 1999 йилгача Наумов Хоразмдаги илк мустақил ALC телевидениесида ишлаган. Шунингдек, хоразмлик журналист ўтмишда қатор хорижий нашрлар билан ҳам ҳамкорлик қилиб келган.
Унинг Тошкентдаги ҳамкасблари ижтимоий тармоқларда Сергей Наумов пахта даласидан тутиб кетилган бўлиши мумкинлигига оид тахминларини ёзмоқдалар.
Аммо хоразмлик мустақил журналист пахта даласига борганми-йўқми, борган бўлса, қайси хатти-ҳаракати туфайли тартиб посбонларининг назарига тушган – бу ҳақда ҳозирча аниқ бир маълумот йўқ.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди