Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти Афғонистондан 2014 йилда NATO қўшинлари олиб чиқиб кетилгач кутилаётган таҳдидларга қаршилик кўрсатишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Бишкекда Афғонистон бўйича ўтган халқаро анжуманда ташкилот Бош котиби Николай Бордюжа баёнот берди.
Бишкекда 2014 йилдан сўнг Афғонистондаги вазият ва унинг минтақага таъсири юзасидан ўтказилган халқаро анжуманда 20 дан ортиқ давлатлардан келган экспертлар ва ҳукумат расмийлари иштирок этди.
Экспертлар 2014 йилда NATO қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгач, минтақа байналмилал жиҳодчилар, наркосавдогарлар ва террорчи гуруҳлар таҳдиди кучли бўлган ҳудуд қаторига кириб қолмаслиги учун қандай чора-тадбирлар кўриш масаласини муҳокама қилдилар.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжанинг айтишича, айни пайтда мазкур масала устида ташкилот томонидан ёлланган бир қатор институтлар иш олиб бормоқда. Бордюжа анжуманда “ Мен яширмайман, биз негатив оқибатларга тайёрланмоқдамиз”, деб баёнот берди.
-Бугунги кунда биз ўз тузилмаларимиз фаолиятини Афғонистондан кутилаётган таҳдидларга қарши кураш йўналишига мослаштирдик. Шунингдек, Афғонистон-Тожикистон чегарасини мустаҳкамлаш учун Тожикистонга шошилинч ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Бугунги кунда тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш борасида давлатлараро дастурни ишлаб чиқаяпмиз. Бундан ташқари ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари бизнинг олдимизга Афғонистон халқи томонидан сайланган қонуний ҳукумат билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масаласини қўймоқда, -деди Николай Бордюжа.
Анжуманда иштирок этган айрим экспертлар 2014 йилдан сўнг Афғонистондан минтақага кутилаётган асосий таҳдид “байналмилал жиҳод” эканини таъкидладилар. Россия Ташқи сиёсат илмий-тадқиқот институти вакили Игор Панкратенконинг айтишича, “Жиҳод 2014 йилдан сўнг минтақага бўлаётган асосий таҳдид сифатида қабул қилиниши лозим”.
Экспертнинг айтишича, ҳозирги кунда минтақа давлатлари чегараларни мустаҳкамлаш билангина чекланиб қолинмоқда. Лекин жиҳод чегара танламайдиган таҳдиддир.
Қирғизистоннинг Кобулдаги элчиси Авазбек Абдразақов минтақа давлатларига Афғонистондан бўладиган таҳдидларнинг олди олиниши бу мамлакатда 2014 йилда ўтадиган президентлик сайловлари натижаларига ҳам боғлиқ эканини айтди:
-Афғонистондаги президентлик сайловида иштирок этиш учун 27 номзод рўхатдан ўтди ва улар бугунги кунда сайловга тайёрланишмоқда. Бу минтақа хавфсизлиги учун энг муҳим бўлган омиллардан биридир. Афғонистондаги сайловларнинг тинч ўтиши, афғон халқи томонидан янги ҳукуматнинг сайлаб олиниши минтақадаги барқарорликни кафолатлайди, -деди элчи.
БМТнинг Марказий Осиёдаги махсус вакили Мирослав Енчанинг айтишича, Афғонистондан кутилаётган таҳдидларнинг олдини олиш учун минтақа давлатлари ҳукуматлари мана шу таҳдидлар учун омил бўлиб турган сиёсий ва ижтимоий муаммоларга барҳам бериш масаласини ўрганиши шарт бўлади.
-Афғонистонда тараққиётга эришмай туриб, дунёда ва минтақада тинчлик ўрнатилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Иккинчи томондан, минтақа мамлакатларининг ўзида қандай сиёсий-ижтимоий муаммолар борлигидан ҳам кўз юма олмаймиз. Террорчилик, экстремистлик, наркосавдо Марказий Осиёда мана шу таҳдидлар учун омиллар сақланиб қолган тақдирдагина амалга киради. Минтақада мана шундай таҳдидлар учун қулай бўлган ижтимоий иқлимни бартараф этиш керак, -деди Мирослав Енча.