Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ҳоким алмашди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги веб-сайти хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, 11 октябр куни Каттақўрғон шаҳар халқ депутатлари кенгашининг навбат ташқариги сессиясида истеъфога чиқиш истагини билдирган шаҳар ҳокими Саидаҳмад Раззоқовнинг аризаси кўриб чиқилган. Депутатлар Раззоқовнинг аризасини қаноатлантирганлар.
Сессияда сўзга чиққан Самарқанд вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Каттақўрғон шаҳри ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги қатор камчиликларни қайд этган.
Мирзаев тавсиясига кўра, каттақўрғонлик депутатлар Шуҳрат Раҳмоновни шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқлаганлар.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябр куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ҳам ҳоким алмашганди.