Шу йилнинг 25 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 28 нафар аъзосини Ҳукумат уйига чақириб, жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ёритишни буюрди.
Ёзувчилар уюшмаси вакилига кўра, Бош вазир ўринбосари А. Икромов билан учрашувда уюшма раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али бошчилигидаги 18 нафар ёзувчи ва 10 нафар шоир асосан пахта теримида иштирок этаётган ҳашарчилар, уларга яратилган шароит, қишлоқ жойларида намунавий уйлар қурилиши ҳамда қишлоқ аҳолисининг фаровонлиги хусусида публицистик мақолалар тайёрлашга сафарбар қилинган.
“Халқаро интернет тармоғи ва хорижий матбуотда кишиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани хусусидаги провокацион материаллар чоп қилинмоқда. Ҳолбуки, бутун дунё Президентимиз бошчилигида қишлоқ жойларида амалга оширилаётган ислоҳотларни кўриши ва, энг муҳими, мазкур ҳаракатларнинг бунёдкор халқимиз томонидан амалга оширилаётганига амин бўлиши лозим”, деган мазмунда гапирди Бош вазир ўринбосари А. Икромов рус тилидаги чиқишида.
- Ҳукумат вакилининг ўзбек тилини билмаслиги аввалига ижодкорларни таажжубга солди, лекин топшириқ конкрет бўлгани, мавзулар тақсимлангани учун ортиқча муҳокама бўлмади. 26 октябр куни ижодкорларнинг бир гуруҳи Муҳаммад Али бошчилигида Андижонга, яна бир гуруҳи Қашқадарёга йўл олди, - деди Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Адиб” нашриёти вакили.
Қишлоққа сафарбар қилинган ижодкорларнинг публицистик мақолалари Президент девони назоратидан сўнг кейинги ҳафтадан бошлаб, маҳаллий газеталар, медиа воситалар орқали жамоатчиликка етказилиши кутилмоқда. Уларнинг айримлари интернет сайтлари орқали ҳам тарқатилиши кўзда тутилган.