@gulnarakarimova: "Рустам Иноятов президент бўлиш учун аллақачон кураш бошлаган!"

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи 31 октябрь куни тушдан кейин Твиттердаги саҳифасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовнинг мамлакат раҳбарлигини буткул қўлга олишни бошлаганига аниқ ишорат қилди. Аммо президент қизи "бу иллюзия узоққа чўзилмайди" деб таъкидлашни унутмади.

Аввалига Гулнора Каримова¸ “Агар махсус хизматнинг биринчи раҳбари унинг халқ орасида машҳур бўлганидан севинмаса ва қўрқса¸ демак унинг ЎЗИда шахсий режа ва амбициялар бор” деб ëзди ва йиғлаб турган одам тарзидаги ишоратни қўйиб қўйди.


Ана шундан кейин Камил деган Гулнора мухлиси¸ “Сиз нима деб ўйлайсиз? Иноятов Ўзбекистон президенти лавозимини эгаллаш учун курашадими? деб савол қўйди.


Бу саволга жавоб берган Гулнора Каримова ўз твитида “Курашади! У аллақачон курашмоқда ! Наҳотки ташқаридан кўринмаëтган бўлса ?! деб ëзди (Будет! Он уже борется! Разве не видно со стороны?!)

Кетма-кет ëзилаëтган навбатдаги твитларида @gulnorakarimova бу уринишни хомхаëл деб баҳолади:

Гулнора Каримованинг Твиттердаги мухлиси Балбак Тулобаев “Отангиз билан ярашинг” деган маслаҳат берди.


Бу тавсияга жавобан Гулнора Каримова “ Уни ҳамма нарса ҳақида примитив тарзда алдашмоқда” деб жавоб қайтарди.

30 октябрь куни Twitter микроблогида Гулнора Каримова ўзининг ҳукмдор эмаслигини эслатиб ҳокимиятга интилмаётганини писанда қилган эди.

Мамлакат ҳокимиятини бошқараётганни "ҳукмдор", деб таърифлаган @GulnaraKarimova ҳукмдорнинг ўрнини "дўзаxий жой" деб баҳолади:

"Мен-ҳукмдор эмасман!)) ва бу дўзаxий жойга етаман, деб ўлиб-тирилаётганим йўқ...", деб ёзди жумладан @GulnaraKarimova.

2012 йилнинг декабр ойида ўтказган матбуот анжуманида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова амбицияли ва зиёли бир шахс сифатида ўзини ҳеч қандай имкониятлардан, хусусан, президент бўлиш имкониятидан ҳам маҳрум этмаслигини айтган эди.

Ўшанда Celebrity Scene News PR ва РИА Новости ахборот агентлиги мухбирларининг: “Ўзингизни Ўзбекистоннинг потенциал президенти сифатида кўрасизми?” деган саволига Каримова хоним: “Амбицияли ҳамда мияси жойида ва интилувчан ҳар бир одам потенциал давлат раҳбари бўлиши мумкин”, деб жавоб қайтарган эди.