Ўзбекистонда ёқилғи бўҳрони давом этмоқда

4 ноябр куни Тошкентидаги АЁҚШлардан бирида машиналар навбат кутмоқда.

Ўзбекистонда бензин тақчиллиги билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Душанба куни ҳам Тошкентдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари олдида эрталабдан узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлди. Куннинг иккинчи ярмида АЁҚШларнинг кўпчилигида бензин тугади.



Тақчиллик сабабли АЁҚШларда битта машинаг 10 литрдан ортиқ бензин қуйилмаяпти. Бензин нархи ҳам кескин қимматлаб кетди. Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қўлда бензиннинг бир литри мисли кўрилмаган 8 минг сўмдан сотилди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Самарқандда бензин учун навбат



Озодликнинг бу мавзуга бағишланган OzodNavigator дастуридан маълум бўлишича, Ўзбекистон собиқ иттифоқ давлатлари ичида бензин тақчиллигига юз тутаётган ягона давлат экани маълум бўлди.

Тошкентда бензин учун навбат¸ 4 ноябр 2013 йил



Озодлик МДҲ ва Европада бензин ва дизель ёнилғиси нархларини ўрганиб, қуйидаги жадвални тайёрлади.