DDoS-ҳужумига учраган CA-News, Ferghananews сайтлари қайта очилди

14 ноябр куни DDoS-ҳужумига учраган CA-News, Ferghananews интернет сайтлари бугун қайта очилган.

Uzmetronom ҳануз ёпиқ қолмоқда. Ўзбекистон ҳаётини ёритиб борувчи мазкур сайтлар ўтган ҳафтада ҳакерлик ҳужумига учрагани хабар қилинган эди.

Экспертлар бунинг DDoS-ҳужуми экани ва унинг оқибатида нафақат Ўзбекистон, балки қўшни Қирғизистон ва Россиядаги провайдерларга катта зарар берганини айтмоқда.

Мазкур сайтларга ҳакерлик ҳужуми қайси давлат ҳудудидан амалга оширилгани маълум эмас.