Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Twitter саҳифаси ёпилиб қолишидан аввал шов-шувли маълумотлар битилган мактубни эълон қилди. Рус тилида ёзилган хатнинг ўзбек тилига таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Кўпчилик рўй бераётган ҳодисалар нимадан ва қандай келиб чиққанини билмай ҳайрон қолмоқда... Ҳозирча буни таҳлил қилиш фурсати бўлмаса керак... вақт – энг яхши тошу тарозу...
Мени ҳар доим ҳаёт қизиқтирган, сен ҳар куни қилишинг мумкин бўлган ва қилаётган нарсаларинг, баъзан ҳеч нарса қилмагандек бўлиб кўринади, ҳатто Фондларнинг (Фонд форум демоқчи-таҳр.) навбатдаги бир ойлик статистикасида юз минглаб турли авлод одамлари учун тадбир ва лойиҳалар амалга оширилгани, вилоятлардаги Келажак Овози, Меҳр Нури ва Аёллар Кенгаши марказларига қилинган сафарлар акс этганда ҳам... Менинг I’m alive (Мен тирикман-таҳр.) қўшиғимдаги сўзлар шу ҳақда...
Мени бошқа нарса ҳайрон қолдиради – нега одамлар, жуда яқин одамлар, ўзларининг профилари (хўжайинлари демоқчи-таҳр.) ва ташқаридаги манфаатдорлар қўлида қурол бўлиб, бу нарсаларни йўқ қилишади?! Ҳамма замонларда бундай фурсатдан фойдаланиб, рўй бераётган ҳодисалардан анча аввал программалаштирилган фитна уруғини сочишади.
... рўй бераётган ҳодисалардан анча аввал программалаштирилган фитна уруғини сочишади.Гулнора Каримова
Мен ўзимнинг саркаш табиатим ҳамда ишлайдиган, яратадиган ва ижод қиладиган одамларни доимий ҳимоя қилишим билан анчадан бери баъзилар учун ноқулай бўлиб қолдим. Ҳатто ҳозир ҳам вилоятларда аёлларни бепул диагностика қилиш, Йил Аёли (Лучшая женщина года), Янги Авлод (Новое Поколение), КО (Голос будущего), вилоят КО (Келажак овози демоқчи-таҳр.) Ёш Тадбиркорлар Мактабларида мастер класслари ва Дилемма ёшлар клубида саралаш танловлари бйўича ИШЛАЁТГАНлар ҳақида ўз лентамда (Twitter саҳифамда демоқчи-таҳр.) информацияни...бахтли болалар, аёллар, профессионаллар ва ёшларнинг юзлари акс этган фотоларни кўриш мен учун бироз ғалати – бу ҳаммаси кўрпа тагида рўй бераётган беспределга ўзига хос контрастдир.
Буни тушиниш мумкин, айниқса, пули бор ва мутлақ ҳокимиятга интилаётган одамлар учун! Лекин яқинлар учун эмас...
Менинг инсоний қаддим (шахс сифатида ўсишим, демоқчи-таҳр.) оиламиздаги аёллар учун доимий ноқулайлик ҳиссига сабаб бўлиши тарихи ҳар доим бўлган...лекин бу вазиятдан келиб чиқиб ва улар (онам билан синглим демоқчи-таҳр.) билан мулоқот қиладиган одамларга боғлиқ тарзда ўзгариб боради!
!!!!Ҳиссётга берилганингда хато қилмаслигинг кафолатланмаган!!!!
Менинг инсоний қаддим оиламиздаги аёллар учун доимий ноқулайлик ҳиссига сабаб бўлганГулнора Каримова
Ҳамма “ўғирлаётган бўлса, нима бўпти” қабилидаги умумий кайфият, солиқсиз ва давлат божларисиз эксклюзив тарзда фаолият юритган Абу Сахий аслида бутун мамлакат учун, мамлакат иқтисодини айланиб ўтувчи божхона бўлиб қолган. Бу ширкат самолёти Ўзбекистон билан Хитой, Туркия, БАА ўртасида бориб-келиб туради ва ноқонуний товар айланмаси очиқланиб қолмаслиги учун маҳсулотларни эшикнинг тагигача олиб бориб беради.
Акбар Абдуллаев онам ва синглимга ишлаганГулнора Каримова
У (Акбар Абдуллаев демоқчи-таҳр.) ва унинг катта командаси онам ва синглимга (Лола Каримова-таҳр.) ишлаган, уларнинг баъзилари ҳозирда хорижда. Улар учун бир нечта уй, дача, квартира қуриб берган, уларнинг истаган нарсалар, синглим учун юлдузлар иштирокидаги базмлардан тортиб онам учун кийим ва тақинчоқларгача олиб беришган. Ҳар қандай “майда-чуйда”, бозор-ўчардан тортиб люстраларгача талаб қилиниши биланоқ Акбар тарафидан дарҳол етказилган!
ФНПЗда ёки “Кварц”да онамнинг қаноти остида хамирдан ишлар қил суғургандек борар эди.Гулнора Каримова
Умумий ҳисобда бу каби 25 та объект, жумладан Тошкент яқинидаги Кумушкондаги масжид қурилган.
Мен у (Акбар Абдуллаев-таҳр.) билан “босар-тусарини” билмай қолгани ва унинг устидан Фарғона ва айниқса ФНПЗда (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи-таҳр.) шикоятлар кўпайиб кетгани сабабидан анча вақт гаплашмаганман. ФНПЗда ёки Лола таъсисчи бўлган “Кварц”да (Қувасойдаги “Кварц” заводи-таҳр.) ишлар онамнинг қаноти остида хамирдан қил суғургандек борар эди.
Акбар Абдуллаев Тимур Тиллаев билан жанжаллашган...Гулнора Каримова
Бу пайтда унинг одамлари 2012 йилнинг ёз ойларидан бошлаб қамоқда ўтирган эди, Акбар эса уларни қамоқдан чиқаришга ҳаракат қилаётган эди. У 2012 йилнинг августида ўз одамларини чиқаришда ҳамма нарсага тайёр бўлгани учун мамлакатга қайтди.
У (Акбар Абдуллаев-таҳр.) талаб қилиниши биланоқ мамлакат ичи ва хориждаги барча мулкини топшириб, бошқалар номига ўтказиб берди.
Акбар вақти-соати келиб портлайдиган бомбага айландиГулнора Каримова
Ўшандан бери ҳамма нарса қандай қилинганини билгани учун Акбар вақти-соати келиб портлайдиган бомбага айланди!
Унинг ҳикоялари тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада эди, мен ва атрофдаги бошқалар кўпчилик бу ҳикояларни эшитишни истамас эди.
Онам Акбарни қаматди, мени эса йўқ қилишга киришди ...Гулнора Каримова
Мана у ҳозир (Татьяна Каримова-таҳр.) шу ваъдасини бажаряпти!
Яқинларим орасидаги тортишувлар туфайли шунча одам, кимнингдир фарзандлари ва ота-оналари жабр кўраётгани ачинарли!