“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ўз фаолиятини тўхтатаётганини расман тасдиқлади. Гулнора Каримова бошчилигидаги жамғарма ёпилаётгани ҳақида президент қизи кеча ўз Twitter саҳифаси орқали маълум қилган эди.
Ташкилотнинг Интернет сайтида 21 ноябрь куни эълон қилинган баёнотда Гулнора Каримованинг Фонд Форум ишлаши мумкин эди, лекин “мен ўзимни таҳликага қўйишим мумкин, лекин мен учун қадрли бўлганларни хавф остига қўя олмайман”, деган сўзларидан иқтибос келтирилган.
Гап қандай таҳлика ҳақида бораётганини Гулнора Каримова аниқлаштирмаган, лекин икки кун аввал жамғарма фаолиятида иштирок этган бир неча фаол экстремизмда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
21 ноябрь куни Гулнора Каримова учун бир ойдан бери ташқи дунё билан мулоқот қилишнинг ягона воситасига айлнган Twitter саҳифаси ҳам ёпилиб қолди. Twitter саҳифаси ёпилишидан бир неча соат олдин Гулнора Каримова онаси Татьяна Каримовани уни йўқ қилишга уринаётагналикда айблаб, очиқ хат эълон қилди.
Фонд Форум ташкилоти 2004 йилдан бери фаолият юритиб келган ва расмий баёнотда айтилишича, уч мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширган.