Наманганда бир оиладан олти одам автоҳалокатдан ўлди

Наманган шаҳрида рўй берган автомобил ҳалокати оқибатида бир оиладан бир кунда 6 киши ҳалок бўлди.

"Дамас" русумли машинада эр-хотин ҳамда уларнинг яқинлари тўйидан келаётган пайт аварияга учраб ҳаётдан кўз юмди.

Наманганлик журналист Носир Зокирнинг билдиришича, шаҳардаги катта шох кўчада бошқа автомобил катта тезликда "Дамас" машинасига қарши томондан келиб урилган.

Машинани кўп миқдорда спиртли ичимлик ичиб олган йўловчи бошқаргани айтилмоқда.

- Ўша ҳудудга яқин жойда жойлашган АЁҚШ дан бензин ола билмаган бир йигит, жаҳл устида кўп миқдорда спиртли ичимлик ичиб, машинасига ўтириб, шоҳ бекатда келаётган ҳалиги оила машинасига ўта катта тезликда бориб урилган.Оила машинасини ҳайдаб келаётган фарзанддан бошқа барча ҳалок бўлган, - деди Носир Зокир.

Авария содир этган йигит ҳозир касалонада. Уни устидан жиноий иш қўзғотилган.