Кейинги кунларда Россия маъмурлари меҳнат муҳожирларни, жумладан, ўзбекистонликларни оммавий равишда депортация қилишни давом эттирмоқда. OzodJavobнинг навбатдаги сонида кўпчиликни қизиқтираётган савол - “Депорт қилиниб, Ўзбекистонга қайтганлар бирор муаммога дуч келиши мумкинми”, деган саволга жавоб излаймиз.
Бухоронинг Олот туманида яшовчи Нигора исмли муштарий OzodJavobга мурожаат қилиб, Россиядан депортация қилинаётган отаси ва акасининг тақдиридан хавотир билдирди.
“Отам билан акам Москва вилоятида ишлаётган эди. Кеча улар телефон қилишди. Улар ишлаётган қурилишдаги барча чет элликларни Россиядан чиқариб юборишаётган экан. Акамнинг айтишича, ҳамманинг паспортига депорт печатини босиб бераяпти экан. Биз уйдагилар билан хавотир олаяпмиз. Ўзбекистонга келгач, депорт қилингани учун уларга жазо беришадими?”, дея сўради Нигора e-mail орқали.
Жиззахдан мурожаат қилган Фаррух эса Россиядан депорт қилинганини ёзди:
“Мен ўтган ойда Россиядан депорт бўлдим. Паспортимда ҳам депорт деган печать бор. Энди икки йилга Россияга киришим мумкин эмас. Ҳозир уйдаман. Европага ишга кетишни режалаштираяпман. Ҳали чиқиш визам йўқ. Эшитишимча, депорт бўлиб келганларга чиқиш виза бермасмиш. Илтимос шуни аниқлаб берсангиз, чиқиш виза олишимга депорт қилинганим тўсиқ бўладими?”, дея сўради жиззахлик Фаррух.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ўзини таништирмаган мутахассисига кўра, бирор бир хорижий давлатдан маълум сабабга кўра, депортация қилинган ўзбекистонликларга нисбатан ҳеч қандай жазо кўзда тутилмаган.
“Хорижий давлатдан чиқариб юборилган фуқаро ўша мамлакатга маълум муддатга қайтиб кириши мумкин бўлмайди. Лекин чет элдан депорт қилинган фуқароларимизга Ўзбекистон ичкарисида ҳеч қандай жазо йўқ”, деди вазирликнинг ўзини таништирмаган мутахассиси.
Айни пайтда мутахассиснинг айтишича, хориждан чиқариб юборилган ҳар бир ўзбекистонлик ҳуқуқ-тартибот идораларига депорт қилинганини маълум қилиши лозим.
“Фуқаро ўзи яшаётган ҳудуддаги участка нозири билан суҳбатдан ўтиши лозим. Депорт қилингани ва унинг сабаблари борасида маълумот бериши керак. Участка нозири билан суҳбат фуқаро учун қайтага фойдали. Чунки участка нозири депорт қилинганлар рўйхатини тегишли идораларга жўнатади. Бу келажакда фуқарони иш билан таъминланишига кўмаклашиш учун қилинади”, деди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг мутахассиси.
Хориждан депорт қилинган ўзбекистонликларнинг чиқиш визаси олиши билан боғлиқ жараёнга ҳам ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига мурожаат қилдик.
Бошқарманинг ўзини таништирмаган ходимига кўра, хориждан депортация қилинганларнинг чиқиш виза олишига ҳеч қандай тақиқ йўқ, лекин айни пайтда бу шахслар махсус суҳбатдан ўтиши лозим бўлади.
“Хориждан депорт қилинганлар ОВИР учун ҳужжат топширганида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчилар Ички ишлар вазирлигига келиб суҳбатдан ўтишади. Вилоятдагилар эса Ички ишлар бошқармасига бориб суҳбатдан ўтишади. Запрет қўйилмаган бўлса, суҳбатдан кейин ОВИР олади”, деган бошқарма мутахасиси суҳбат нима мазмунда бўлишини очиқламади.
Ҳар иккала мулозим ҳам бу суҳбатлар қайси қонунга биноан ўтказилишини айта олмади.
Ушбу мақолани тайёрлаётган пайтимиз Озодлик билан боғланган ва исмини очиқламасликни сўраган хоразмлик муштарийга кўра, у Россиядан депорт қилинганидан саккиз ой ўтиб, ушбу мамлакатга қайтиб кириш йўлини топган.
“Паспортимда уч йиллик депорт печати бор эди. Мен уни йўқотдим, деб милицияга бордим. Янги паспорт олаётган пайтим фамилиямни ўзгартирдим. Фамилиям ўзи отамнинг бобосининг номида эди. Мен ўзимнинг бобомнинг фамилиясига ўзгартирдим. Шунга милициядагилар қаршилик қилмади. Ҳозир ўзи Россиядан депорт қилинганларнинг кўпчилиги янги паспорт олиб, исм-фамилиясини ўзгартириб, яна қайтиб келаяпти”, деди хоразмлик муштарий.
Шу ўринда таъкидлаб ўтамизки, Озодлик хоразмлик муштарий тилга олган ушбу усулни тавсия сифатида эълон қилмаяпти. Аксинча бу каби ҳолатлар маъмурий қонунбузарлик ҳисобланишини эслатади.
Россиядан олинган сўнгги маълумотларга кўра, расмий Кремл рухсати билан мамлакатдаги барча меҳнат муҳожирларини оммавий дактилоскопия қилиш жараёни бошланди. Дактилоскопия ёки бармоқ изларини олиш жараёнидан ҳеч бир меҳнат муҳожири четда қолмаслиги таъкидланаяпти.
Бу жараён ниҳоясига етгач, депорт қилинган фуқаронинг исм-шарифини ўзгартирганининг фойдаси ҳам бўлмайди.
Боиси мутахасисларнинг айтишича, Россиядан депортация қилинган фуқаро ушбу мамлакатга қайтиб кириш пайти унинг бармоқ излари текширилиб, кейин чегарадан ўтишига рухсат берилади.
******* **** **** **** *** *** *** *** *** *** *** *** *** ***
Азиз муштарий¸ агар сизнинг бугунги саволларга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.
Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз - OzodJavobга мурожаат қилинг.
Саволларингизни Skype орқали ОzodSkype ëки ErkinMikrofon манзилларига йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, телефон орқали +420 602 612 713 ва +420 221 123 381 рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизни беришингиз мумкин.