Жалолобод вилоят ҳокимиятининг ўзбек тилидаги нашри бўлган “Жалолобод тонги” газетаси ўзбек тили алифбосига “Ы” ва “О”(“Ў”) ҳарфларини киритди. Газетанинг сўнгги ойлардаги сонларида жой номлари ўзбек тили қоидаларига зид равишда Кыргызстан, Жалал-Абад, Кок-Жангак шаклида ёзила бошланди.
“Жалолобод тонги” газетасининг номи ҳам “Жалал-Абад тонги” деб ўзгартирилган. “Ы” ва “о”(“ў”) ҳарфларини ўзбек алифбосига киритган газета қирғиз тилидаги “ө”, “ң”,”ү” ҳарфларини ўзбекча таомилга киритишга ҳозирча журъат этмаган. Бунинг оқибатида жой номлари ўзбекчада ҳам, қирғизчада ҳам мутлақ хато ёзилган. Бунинг оқибатида ҳам кулгили, ҳам ачинарли ҳолат юзага келган.
“Жалолобод тонги” газетасининг бош муҳаррири Ботиржон Ғозибоев ўзбек алифбосининг бу тарзда “бойитилиши” Давлат тил комиссиясининг Жалолобод вилоят бўлими ташаббуси ва қирғиз тили тўғрисидаги қонун асосида юз берганини Озодликка айтиб берди.
Ғозибоев: Қирғиз тили тўғрисидаги қонунда жой номлари қирғиз тилида ёзилиши кераклиги айтилган. Ўзбекистонда ҳам шундай-да.
Озодлик: Ўзбек тилининг ўз қоидаси бор.”Ы” деган ҳарф йўқ ўзбек тилида. Сизга биров буйруқ жўнатдими “мана шу қонун асосида шундай қиласан” деб?
Ғозибоев: Бундай талаб Бишкекда ҳам, Ўшда ҳам қўйилмади, ҳозирча. Лекин Жалолободда қонунга амал қилайлик, деб маслаҳатлашилди. Тил комиссиясидан бизга шундай тавсия берилган. Ўзбек тили ёки ўзбек халқи манфаатига қарши иш қилганимиз йўқ.
Қирғизистон Давлат тил комиссиясининг Жалолобод вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Улпот Асанова эса тил комиссияси ўзбек газетасига бу борада тавсия берганини рад этди.
-Мен уларга бизнинг қирғиз харфларини таомилга киритинглар деб буйруқ берган эмасман. Газета ўзбекча бўлганидан кейин у ерда жой номлари ўзбекча транскрипция билан ёзилиши керак, албатта. Агар қирғизча транскрипция билан ёзилса бу ё ўзбекчага, ё қирғизчага ўхшамай, хитойчага ўхшаш бир бало бўлиб қоладику. Газета ўзбекча номда бўлгани учун газетадаги мақолаларда ҳам ўзбекча харфлар ишлатилади, -деб тушунтирди Давлат тил комиссияси позициясини Улпот Асанова.
Айни пайтда Бишкекдаги “Голос свободи” ҳуқуқ ҳимояси портали бош муҳаррири Абдумўмин Мамараимов бу борада бошқачароқ маълумотларни берди:
-Жалолободдаги воқеадан хабарим бор. Маҳаллий давлат тили комиссияси раҳбарияти талаб қилган ҳолда ўзбек тилида чиқадиган газетада жой номларини қирғизча транскрипцияда ёзишга мажбур бўлишмоқда. Бу, менимча, жуда нотўғри ва қўпол хато. Сабаби бу билан қирғиз тили -давлат тилининг обрўси ошиб қолмайди, аксинча, ўқувчилар бу ҳолатни камситиш ва тил устидан кулиш сифатида қабул қилишади, -деди Абдумўмин Мамараимов.
Ўш давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, фан номзоди Равшанбек Турсунов тил масаласидаги бу каби муаммоларни ҳал этишда тожикистонлик ўзбеклар тажрибасидан фойдаланиш керак, деб ҳисоблайди.
-Тожикистонлик ўзбеклар бу масалада биздан кўра анча фаол. Улар Тожикистондаги ўзбеклар учун тўғри ёзиш қоидаларини аллақачон ишлаб чиқишган. Масалан, биз Қирғизистонда яшаганимиз учун тилимиз қирғизча билан аралашиб, сингармонизм бўлган. Тожикларда ҳам шундай. Улар қоидаларни ишлаб чиқаётганида буларнинг барчасини ҳисобга олган. Жой номлари масаласида биз ҳам талашиб –тортишиш ўрнига ўзбек тили учун тўғри ёзиш орфографиясини ишлаб чиқсак тўғрироқ бўлар эди. Акс ҳолда барча газеталаримизда орфографик хатолар жуда кўпайиб кетмоқда, -деди Равшанбек Турсунов.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди