Қирғизистонлик тиббиёт мутахасисларининг айтишларича, фарзанд кўрмаган оилаларга бола туғиб бериш хизматини таклиф қилаётган “суррогат она”ларга буюртмачилар катта миқдорда ҳақ тўлайди. Шунинг учун ҳам мана шу йўл орқали ўз молиявий аҳволини яхшилашни мақсад қилган аёллар сони кўпаймоқда.
Ривожланган давлатларда фарзанд кўрмаган оилалар “суррогат она” хизматидан фойдаланиб келади. Бу хизмат Қирғизистонда ҳам қонунан тақиқланмаган. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда Қирғизистон оммавий ахборот воситаларининг эълонлар бўлимида “суррогат она хизматини таклиф қиламан” ёки “фарзандсизларга бола туғиб бераман” қабилидаги эълонлар тез-тез пайдо бўлмоқда. Газеталарда “суррогат она” қидираётганларнинг эълонларига ҳам кўзингиз тушиши мумкин.
Бишкекдаги Асимбекова клиникасида ҳар йили мана шундай эълонларни берган ўнга яқин аёл сунъий йўл билан ҳомиладор қилинар экан.
-Қирғизистонликлар “суррогат она”ларни асосан Олмаотадаги клиникаларда сунъий уруғлантириб келадилар. Бошқа давлатлардаги клиникалар хизматидан ҳам жуда кўп фойдаланадилар. Бу ишни биз ҳам амалга оширамиз. Бунинг жуда кўп процедуралари бор, қонунчиликка амал қилган ҳолда бу ишни қиламиз. Ҳар йили ўнга яқин аёлни сунъий йўл билан ҳомиладор қиламиз. Бу жараён арзон бўлмагани учун ҳам, “суррогат она” хизматидан қўлида борларгина фойдалана олади. “Суррогат она”ни буюртмачининг ўзи топиши шарт. Уни сунъий йўл билан ҳомиладор қилиш хизматига эса 2,5 минг доллардан 4 минг долларгача хизмат ҳақи тўланади, -деди клиника раҳбари Гулнара Асимбекова.
Буюртмачилар “суррогат она”га фарзанд туғиб бергани учун 10 минг долларгача ҳақ тўлар экан. Бундан ташқари “суррогат она”нинг ейиш –ичиши, даъволаниши, керакли тиббий муолажаларнинг олишига кетадиган ҳаражатларни ҳам буюртмачи тўлар экан. Бишкекда “суррогат она” хизматидан фойдаланиш ниятида бўлганлардан бири бу ҳақда мана буларни айтди:
-20-35 ёшлардаги аёлни қидираяпмиз. Бунгача фарзанд кўрган аёлларга кўпроқ ишонч билдирамиз. Аввал уни тиббий текширувдан ўтказамиз ва барча ҳаражатларини ўзимиз тўлаймиз. Агар бу аёл бизнинг талабларимиз даражасида бўлса унга 4-5 минг доллар тўлашга тайёрмиз,-деди “суррогат она” излаётганлардан бири Озодлик радиоси қирғиз хизматига.
Мутахасислар фикрича, “суррогат она” хизматининг Қирғизистонда ривожланаётганига эркаклар ва аёллар орасида бепуштлик касаллигининг кўпайиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Қирғизистон Саломатликни сақлаш вазирлиги маълумотларига қараганда, ўтган йили тиббий текширувдан ўтган ҳар минг аёлнинг 25 тасида бепуштлик касали аниқланган.
“Суррогат она” хизматининг ривожланиб бориши ортидан Қирғизистон қонунчилигига ҳам ўзгартишлар киритиш эҳтиёжи пайдо бўлмоқда. Чунки “суррогат она”лар туққан болаларини буюртмачиларга беришдан бош тортгани ҳотлатлари ҳам бўлган экан. Мана шундай ҳолатларни инобатга олган ҳолда Қирғизистон Саломатликни сақлаш вазирлиги парламентга “Репродуктив ҳуқуқ” қонунига бир қатор ўзгартишлар киритишни таклиф қилаётир.
-Ҳар қандай зиддиятларнинг олдини олиш мақсадида ҳар икки тараф ўртасида шартнома тузилиши шарт деган моддани киритишни таклиф қилдик. Бундан ташқари, қонунда 35 ёшгача бўлган аёллар “суррогат она” хизматини кўрсата олиши айтилган. Биз ёш кўрсаткичини 40 ёшгача деб белгиламоқчимиз. Бундан ташқари “суррогат она” туққан бола ногирон туғилиб қолса ёки соғлиғи ёмон бўлса унда боланинг тақдири қандай бўлади деган саволга ҳам мана шу қонунда аниқ жавоб ёзмоқчимиз. –деди Қирғизистон саломатликни сақлаш вазирлиги бош мутахасиси Айгул Бообекова.
Қирғизистонда ҳозирги кунгача “суррогат она” хизматини қанча одам кўрсатгани ва бу хизматдан қанча одам фойдалангани маълум эмас. Бу борада ягона маълумот базаси тузилган эмас. Бундан ташқари “суррогат она” хизмати бўйича барча маълумотлар сир сақланиши қонунчиликда қайд этилган.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди