Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатга таклиф этиладиган хориж тренерларининг ойлик маоши 9 миллион 600 минг сўмдан (4368 АҚШ доллари) ошмаслигини белгилаб қўйгани ортидан¸ асосан легионер мураббийлар олиб келинаëтган ўзбек футбол клубларидан хориж тренерлари оëғи узилиши тахмин этилмоқда.
Айни пайтда¸ футбол мутахассислари бундай меъëрнинг қабул қилиниши миллий тренерлар авлоди пайдо бўлишига замин яратишига умид қилмоқда.
"Барселона"ни доғда қолдирган "Бунëдкор"
Ўртача ойлик 200 АҚШ долларига етиб-етмайдиган Ўзбекистон 2009 йилда Луиз Фелипе Сколарини дунëдаги энг қимматбаҳо спорт мураббийси мақомига кўтарди.
Биринчи оилага тегишли бўлгани тахмин этиладиган Зеромакс ширкати асосий ҳомийси бўлган Тошкентнинг Бунëдкор клуби асли бразилиялик Сколарини¸ халқаро футбол кузатувчиларининг ëзишича¸ 13 миллион евролик шартнома билан Ўзбекистонга олиб келди.
Мазкур келишув тафсилотларидан хабардор Озодлик манбалари¸ Сколарининг йиллик нархи Ўзбекистон учун 25 миллион доллардан қимматроққа тушганини таъкидлайди.
Дунëнинг энг қимматбаҳо тренери ўзбек клубини деярли рақобатсиз ўзбек олий лигаси чемпиони қилишдан нарига ўта олмасдан¸ Тошкентдан жуфтакни ростлади.
Сколари юки давлат елкасига тушди?
Озодлик манбаларининг таъкидича¸ Сколари билан тузилган шартномада унинг йиллик маоши ва бошқа мукофотларига миллионлаб доллар тўлаш масъулияти пировардида давлат тизимларига юкланган ва Зеромакс синдирилгач¸ ваъда қилинган пулларни охиригача тўлаш можароси ҳам давлатга қолган. (Ҳозирча Сколарининг ваъда қилинган пулларни охиригача олганига оид аниқ маълумот йўқ.)
Айни пайтда¸ германиялик мураббийни ойига 43 (давлат курсида тахминан 20 минг доллар) миллион сўмлик келишув билан олиб келиб¸ бирор натижага эриша олмаган “Шўртан” футбол клубидаги турли молиявий фирибгарликлар ҳам¸ Озодлик манбаларига кўра¸ Тошкент ҳукумати учун "қимматбаҳо" сабоқ бўлган.
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган хориж мураббийларининг ишлаш тартиби бўйича меъёрларга кўра, Ўзбекистонда хорижлик мураббийларга иш ҳақи давлат бюджети ҳисобидан, миллий валютада тўланади ва уларнинг ойлик маоши миқдори 9 миллион 610 минг 500 сўм (4368 АҚШ доллари) дан ошмайди.
Айни пайтда¸ ҳукумат белгилаган янги тартибга кўра¸ иш берувчи хорижлик мутахассисга ойликни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ошириши мумкин.
Ҳукуматнинг¸ қимматбаҳо спорт¸ хусусан¸ футбол тренерларини Ўзбекистонга олиб келиш йўлига жиддий тўсиқ қўювчи бу маъëри¸ футбол мутахассислари ва миллий мураббийлар томонидан олқишланмоқда.
- Ўзбекистонда ҳозир ўзимизда ўқиб¸ таълим олган 60 дан зиëд футбол мураббийси бор. Футбол клуби сони эса¸ 14 дона. Бу клубларда айланаëтган айни мураббийлар сони 10 дан ошмайди. Бундай меъëр¸ хорижлик қиммат тренерларни Ўзбекистонга келишини¸ табиийки¸ камайтиради. Аммо бу катта йўқотиш эмас. Зотан Зико ва Сколари келиб миллий футболни кўтаришда деярли ҳеч иш қила олмай кетди. Асосий диққатни ўзимизнинг талантли мураббийларга майдон ва имкон беришга қаратиш керак ва бу меъëр шунга йўл очади деб умид қиламан¸ дейди Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ расмийси Озодлик билан суҳбатда.
Озодлик суҳбатлашган ўзбек футболи мутахассисларидан бири¸ Ўзбекистонда малакали ва истеъдодли мураббийлар йўқ эмаслигини таъкидлаб¸ ўсиб келаëтган талантлар ичида¸ айниқса¸ “Насаф” клуби бош мураббийси Рўзиқул Бердиевни алоҳида тилга олди.
2013 йилда Ўзбекистон футболининг "энг яхши мураббийси" деб эътироф этилган 42 яшар Рўзиқул Бердиев Озодлик билан суҳбатда¸ ҳукумат қабул қилган меъëр маҳаллий мураббийлар учун кенгроқ майдон қолдиришини эътироф этади. Айни пайтда¸ миллий мураббийларни хорижнинг етук тренерларидан ўрганиб¸ малака орттириши учун шароит яратиш заруратини ҳам тилга олади:
- Мен ҳам маҳаллий мураббийлар кўпроқ иш олиб бориши тарафдориман. Лекин маҳаллий мураббийларнинг малакасини ошириш учун ҳам иш қилиниши¸ масалан¸ уларни хорижга чиқариш йўлга қўйилса¸ яхши бўларди. Шунда четдан келтириладиган мураббий берадиган билимни ўзимизникилар бериши мумкин бўлади¸ дейди Бердиев.
Озодлик суҳбатлашган футбол мутахассиси бу фикрга мутлақ қўшилади.
“Сколарига берилган 25 миллионга юзлаб истеъдодли ўзбекистонлик ëш мураббийни дунëнинг етакчи клубларига малака оширишга жўнатиш мумкин эди ва бу ўзбек футболи даражасини кўтаришда юз марта самаралироқ бўлган бўларди”¸ дейди Озодлик манбаси.
"Агар менга бир йилгина Европанинг етакчи клубларига бориб¸ уларнинг машҳур тренерлари билан бевосита ишлаш имкони берилса¸ кейинги 10 йил давомида ўрганганларимни тинимсиз ўзбек клубларига татбиқ қилган бўлардим"¸ деб орзу қилади Ўзбекистоннинг энг яхши футбол мураббийси.