АҚШ сенаторлари Магнитский актини бутун жаҳонга қўллаш ташаббуси билан чиқди

АҚШ конгрессининг нуфузли икки вакили Россияда инсон ҳуқуқларини бузаётганликда айбланаётган расмийларини жазолаш мақсадида 2012 йилда қабул қилинган Магнитский қонунини бошқа мамлакатларга ҳам қўллаш ташаббуси билан чиқди.

Республикачи сенатор Жон МакКейн ва демократ сенатор Бен Кардин пайшанба куни таклиф қилган Жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқларини бузаётганларни жавобгарликка тортиш актига кўра, “ҳар қандай мамлакатда инсон ҳуқуқларини топтаётган шахсларни Қўшма Штатларга киритмаслик ва бизнинг молия институтлари хизматларидан фойдаланишини тақиқлайди” дея билдирди.

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун бир нечта жараёндан ўтиши керак, лекин уни аллақачон АҚШ конгрессидаги иккала партия вакиллари қўллаб-қувватламоқда.

2012 йил охирларида қабул қилинган Магнитский қонуни Россия ҳукуматидаги порахўрликни фош қилган адвокат Сергей Магнитскийнинг ўлимига алоқадор мулозимларга виза чеклови ва молиявий санкциялар жорий қилинишини ўз ичига олади. Москва бу қонунни мамлакат ички ишларига аралашув, дея рад этиб келади.