Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги жазони ўташ муассасаларида маҳкумларнинг қариндошлари билан уч ойда бир марта бериладиган 2 суткалик учрашувлари амалда бир суткага туширилди. Бу ҳақда “Озодлик”ка Зарафшон, Навоий ва Қаршидаги колонияларда жазони ўтаётган қариндошлари билан учрашиб қайтган фуқаролар маълум қилди.
Тошкентлик З. Носировага кўра, унинг турмуш ўртоғи Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тажовуз қилиш, ноқонуний диний ташкилотлар сафида бўлиш сингари айбловлар билан 7 йил озодликдан маҳрум қилинган бўлиб, бир неча марта жазо муддатлари узайтирилган.
“Хўжайиним билан сўнгги марта янги йилдан сўнг суткалик учрашувларда бўлдим. Аввал 2 сутка бериларди, энди тартиб ўзгариб бу муддат бир суткага қисқарибди. Хўжайинимнинг айтишича бундай қоида фақатгина диний маҳкумларга татбиқ этилаётган экан”, дейди З. Носирова.
Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББ тасарруфидаги 64/36-муассаса Навоий шаҳрида жойлашган бўлиб, унда ғайриқонуний диний оқимларга мансубликда айбланиб қамалган эри Б Аҳмадалиев билан учрашиб қайтган янгийўллик Ҳалима ҳам шу фикрни тасдиқлади.
“36-колонкада ҳам аҳвол шу. Бориб келганимга бир ҳафта ҳам бўлгани йўқ. Бир кечага рухсат беришди. Бизнинг дадамиз ҳам “Ҳизбут-таҳрир”чиликда айбланиб, қамалган. Олиб борган передачаларимнинг ҳам ярмидан кўпини қайтариб олиб келдим. Билмайман, тартиб ўзгарган дейишяпти” дейди Ҳалима.
Тошкентнинг Қорақамиш даҳасида яшовчи фуқаро Обид Саидов акаси, журналист Дилмурод Саидов билан Қашқадарё вилоятининг Шайхали посёлкасида жойлашган 64/51-муассасада 2013 йилнинг 14 декабрида учрашганини айтиб, вазиятга бир қадар ойдинлик киритишга уринди:
— Мен Шайхалида ҳатто тўрт соатча учраша олдим акам билан. Гап шундаки, суткалик учрашувларга бораётган қариндошлар яхна ичимликларга спиртли, алкоголли маҳсулотларни аралаштириб, маҳкумларга киритиш ҳолатлари аниқланган. Мен борган куни колонияни ГУИНдан комиссия босган, юқорида айтганим каби нохуш ҳолат содир бўлган экан. Шу боисдан ҳам маъмурлар суткалик учрашувлар меъёри ва тартибини қаттиқ назорат қилишмоқда. Ҳатто аввал 10 килодан передачалар қабул қилинган бўлса, эндиликда бу миқдор 5 килограммгача туширилган. 4 та кир совун ва биргина иссиқ кийимнинг ўзи бир неча кило тош босади. Шунинг учун ҳам бу меъёр жуда кам — дейди Обид Саидов.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, жазони ижро этиш муассасаларида кузатилаётган бундай ҳолатларнинг ҳуқуқий асоси мавжуд эмас. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноий Ижроия Кодекси билан тартибга солинадиган учрашув муддатлари ва передачалар бериш тартибини колония раҳбарлари ёки Ички ишлар вазирлинининг ЖИЭББ раҳбарияти томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас.
- Биз Парламент муҳокамаларида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Ижроия Кодекси муҳокама қилинган ёки унга ўзгартиришлар киритилганини кузатганимиз йўқ. Шундай экан, бу борадаги ҳар қандай ўзгаришлар ғайри қонунийдир — дейди ҳуқуқ фаоли А. Ташанов.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси навбатчилик қисми қамоқхоналардаги мазкур тартиб ўзгаришлари юзасидан изоҳ беришни истамади.