Freedom House: Ўзбекистон "ёмонларнинг ёмони" қаторида қолмоқда

Қароргоҳи АҚШда жойлашган Freedom House ташкилоти Ўзбекистонни яна “ёмонларнинг ёмони” ҳисобланган мамлакатлар қаторига қўйди. Пайшанба куни эълон қилинган “Дунёдаги эркинлик – 2014” (“Freedom In The World 2014”) ҳисоботида Ўзбекистон билан биргаликда “эрикн бўлмаган” давлатлар сирасига Туркманистон, Шимолий Корея, Судан, Эритрея каби мамлакатлар бор.


Пайшанба кунги ҳисоботда Россия, Украина, Қозоғистон ва Озарбайжонда ўтган йил давомида сиёсий ва фуқаровий эркинликлар борасида “жиддий ортга кетиш” кузатилагнини хулоса қилинди.

Freedom House ташкилотининг қайд этишича, 2013 йил давомида дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ва эркинликлар борасида кузатилган ортга кетиш жараёни кетма-кетига саккиз йилдан бери давом этмоқда. Бу эса ҳисобот эълон қилина бошлаган 1973 йилдан бери эркинликлар чекланаётганига доир энг узоқ муддат ҳисобланади.

Ўзбекистон йиллар давомида Freedom House ташкилоти таснифига кўра демократик эркинликларни қўпол тарзда бузувчи мамлакатлар қаторида “ёмонларнинг ёмони” категориясидан тушмай келади.

Бу йилги ҳисоботда Беларус Ўзбекистон билан Туркманистондан сал юқорироқ поғонага қўйилди.

Айни пайтда Покистонда ҳам бу соҳада яхшиланишлар кузатилгани туфайли бу мамлакатда “сайлов демократияси” жорий қилингани қайд этилади ҳисоботда.

“Дунёдаги эркинлик – 2014” ҳисоботида Грузия ва Молдовада ижобий ўзгаришлар рўй бергани айтилади.