Ўзбек ўқитувчиси бировнинг уйи пулиниям тўлаяпти

Абдураҳмон Ташанов.

“Ўтган йили ўтказилган мажлисда бизнинг мактабга 10 миллион сўм топиб бериш вазифаси топширилди. Кейинчалик бу сумма 12 миллион 600 минг сўмга оширилди. Бу пулни тўплаб, қурилиш ташкилотларидан бирига ўтказиб беришимиз тайинланган. Ҳозирча 12 миллион 600 минг сўмнинг ҳаммасини тўплай олганимиз йўқ”.

Жиззах шаҳридаги мактаблардан бирининг ўқув ишлари бўйича директор муовини Озодлик мухбирига айтган бу гапни соғлом ақл билан тушунишнинг сира иложи йўқ.


Тўплаб-топширилиши буюрилган 12 миллион 600 минг сўмлик маблағни Намунавий уйлар қурилишига сарфламоқчилар.

Демак, Намунавий уйлар охир-оқибат ўқитувчиларнинг ўзидан ёки ўқувчиларнинг ота-оналаридан йиғиладиган маблағ (бошқа муассаса ва ташкилотлар, тадбиркорлардан йиғиладиган шунга ўхшаш пуллар) ҳисобига қурилади.

Намунавий уйни кимдир банкдан олгани ипотека кредитига сотиб олади.

Ўша Кимдир уйли бўлади. Уй ёнига қолади – фойда кўради.

Банк уйли бўлган Кишига берган кредити учун ундан устама фоиз олади - фойда кўради.

Қурилиш ташкилоти уйни қуриб, Кишига сотади. Албатта, тан нархига эмас, ўзининг устамасини қўйиб сотади – фойда кўради.

Ўқитувчилар пул йиғиб топширади. Бўлди. Иш шу жойда тугайди. Хўш, нима учун улар пул тўлаши керак?

Қани бу ерда мантиқ? Қанақа иқтисодиёт бу?! Қанақа формула?

Нима учун холвани бошқалар ейдию ўқитувчи фақат калтак ейдиган “етим” бўлиб қолаверади?


Бу саволларни мустақил журналист Абдураҳмон Ташановга бердик. Биз излаган мантиқни, саволларимиз жавобини у билса керак, чунки Намунавий уйлардан бирини сотиб олмоқчи бўлган...

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

ОзодНазар: Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат