Собиқ серб генерали Ратко Младич Ҳаага трибуналида Босния урушида содир этилган ҳарбий жиноятларга оид давом этаётган маҳкамани "иблисона маҳкама" деб атади.
Младич Ҳаагада яна бир собиқ серб ҳарбийси Радован Каражич устидан бораётган маҳкамада айбланувчи ҳимояси учун гувоҳлик бериш таклифини рад этди.
Ҳаага трибуналида 1992-95 йиллар оралиғида Боснияда 8 мингдан ортиқ мусулмонни қатлиом қилишда гумон қилинган икки ҳарбий Младич ва Каражич инсониятга қарши жиноят ва геноцидда айбланиб судланмоқда.
1995 йил июлида Босниянинг Сребреница шаҳрида 8 мингдан ортиқ мусулмон эркак ва бола ўлдирилган ҳамда оммавий қабрга кўмилган эди. Бу жиноятда айбланаётган ҳар икки серб генерали Младич ва Каражичлар айбловларни тан олмай келмоқда.