Қирғизистоннинг жанубий пойтахти ҳисобланган Ўш мэрлигига сайлана олмай қолган Мелис Мирзақматов баҳор келиши билан сиёсий курашни давом эттириш ниятида собит эканини билдирди. Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган суҳбатида Мелис Мирзақматов амалдаги ҳукуматни ҳокимиятни узурпация қилишда айблади.
Ўш шаҳар кенгаши томонидан 15 январ куни ўтказилган шаҳар мэрлигиг сайловида яширин овоз бериш жараёнида 19 депутат Мелис Мирзақматов, 25 депутат Айтмамат Қадирбаевни қўллаган эди. Шундай қилиб, Ўш шаҳар кенгаши депутатлари кўпчилик овоз билан Айтмамат Қадирбаевни мэрликка сайлаган.
15 январь куни Ўш шаҳар марказий майдонида мэрликка номзод Мелис Мирзақматовнинг бир неча минг тарафдори шаҳар кенгашида ўтган сайловлар адолатсиз бўлганини иддао қилиб митинг ўтказган. Митингда сўзга чиққан Мирзақматов сиёсий курашни баҳорда, кун исиган пайтда давом эттиришини айтиб, ўз тарафдорларни тартибсизликлар содир этмай уй-уйларига тарқалишга чақирган эди.
28 январ куни Озодлик радиосига суҳбат берган Мелис Мирзақматов баҳорда сиёсий курашни давом эттириш ниятида собит эканини билдирди.
-Сабаби, ҳукумат оддий халқннинг, ҳуқуқи паймол қилинган халқнинг овозини эшитмаса,ҳокимият тепасидагилар узурпацияни бундан кейин ҳам давом эттираверса, демократия йўлидан тйиб кетаверса, ҳуқуқий майдонга қайтиб келмаса, биз сиёсий курашни тўхтатмаймиз, -деди Мелис Мирзақматов.
Айрим сиёсатшунослар фикрича, Қирғизистоннинг жанубидан бўлган сиёсий кучлар вакили бўлган Мирзақматовнинг бундай баёноти мамлакатнинг шимолий қисмидаги сиёсий элита ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтириши мумкин.
Айрим сиёсатчилар мамлакатнинг жанубликлар ва шимолликларга бўлиниши ўта хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Мелис Мирзақматов бу масалага тўхталар экан мана буларни айтди:
-Баъзи кучлар Мирзақматов ким билан курашар экан,ким билан отишар экан деган саволга, “Бизнинг шимол билан зиддиятга киришаман деяпти” қабилидаги жавобларни айтмоқда. Уларнинг фикрича, мен шимол ва жанубни бир-бирига қарши қўймоқчиман. Мен бунга жавобан айтмоқчиманки, биз президент Атамбаевнинг бандитлари билан курашамиз, -деди Мелис Мирзақматов.
15 январь куни ҳокимликка сайланмай қолган Мелис Мирзақматов 2010 йилги Ўш қирғини пайтида ҳам шаҳар мэри лавозимида ишлаган. Қирғизистон ҳукумати уч йил давомида уни лавозимидан бўшатишга бир неча маротаба уринган, лекин бу уринишлар натижа бермаган эди.
Ўтган йилнинг 5 декабрида Мелис Мирзақматов Қирғизистон Бош вазири буйруғи билан ишдан олинган.