Парижда ўзбекистонлик "евромайдончи"лар ҳимоясига намойиш бўлди

Франция пойтахти Парижда ўзбекистонлик саккиз “евромайдончи” фаолнинг жазоланишига қарши норозилик намойиши ўтказилди.

Ўтган ҳафтада Украинадаги намойишчиларни қўллаб Тошкентдаги Украина элчилиги олдида пикет ўтказган 8 фаол тезкор маҳкама қарори билан 15 кунлик қамоққа ва турли жарималарга ҳукм этилган эдилар.

Парижнинг Place Chassaigne Goyon майдонида улар ҳимоясига ўтказилган намойишда ўнлаб журналистлар ва ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари қатнашди.

Намойишчилар қўлларида “Янукович - диктатор”, “Каримов – диктатор”деган ёзувлар битилган плакатларни кўтариб турдилар.

Олдинига ушбу акция Ўзбекистон элчихонаси олдида ўтказилиши керак эди. Лекин, полиция бунга руҳсат бермаган.