Жиззаҳда уй ҳавонларининг оммавий тарзда қутиргани кузатилмоқда

Жиззах вилоятининг Баҳмал ва Ғаллаорол туманларида уй ҳайвонларининг оммавий тарзда қутириш касалига чалингани кузатилмоқда.

Uznews.net нашрининг хабар беришича, Ғаллаорол туманининг Сарой аҳоли пунктида қутирган итлар бир неча одамга ташланган. Баҳмал туманида ҳам қутурган итлардан бир неча одам, жумладан, 13 ёшли қиз жабрланган.

Хабарда тиббиёт ходимлари қутуриш касали қорамол ва қўйларга ҳам юққанини қайд этганлари айтилади.

Санитар хизматлар ҳозирги пайтда мазкур туманлардаги дайди ит ва мушукларни ҳамда касаллик аломатлари бўлган қорамолларни ўлдириш билан шуғулланмоқда.

Тиббиёт ходимлари жиззахликларга болаларини уйдан чиқармаслик ва эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш кераклигидан огоҳлантирмоқда.