Рус тилида сўзлашувчиларни ҳимоя қилиш иддаоси билан Қримни ишғол қилган айни кунларда Россия ҳукумати собиқ СССР ҳудудидаги барча рус тилида сўзлашувчиларга ўз фуқаролигини бериш режасини эълон қилди. Сиз Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиб¸ Россия паспортини оласизми? Нима учун? Жавобингизни 10 март куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб жонли мулоқотда билдиринг.
Россия ҳукуматининг Қонун лойиҳалари тайëрлаш комиссияси чет давлатларда яшовчи рус тилида сўзлашувчи фуқароларнинг Россия фуқаролигини олишини соддалаштирувчи қонун лойиҳасини 4 март куни маъқуллади.
Яқин келажакда Давлат Думаси ва президент муҳокамасига тақдим этиладиган мазкур лойида “Рус тилида сўзлашувчи, деб тан олинган чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга, мавжуд фуқаролигидан воз кечган тақдирда¸ уларни Россия фуқаролигига қабул қилиш тартибини соддалаштириш” таклиф қилинмоқда.
“Россия Федерацияси фуқаролиги” тўғрисидаги федерал қонунга ўзгартишлар киритишга қаратилган мазкур лойиҳада ëзилишича¸ ўтмишда Россия империяси ва СССР таркибида бўлган хориж давлатида яшовчи фуқаро рус тили ўзи ва оиласи учун маиший¸ ижтимоий-маданий ҳаëтдаги асосий тил эканини исботласа ва бунгача мансуб бўлган фуқароликдан воз кечса¸ унга Россия фуқаролиги соддалаштирилган тартибда¸ қисқа муддатда тақдим этилади. Рус тилининг ўзи учун асосий тил эканини исботлаш учун¸ лойиҳага кўра¸ Россия фуқаролигига даъвогар тегишли тизимлар суҳбатидан ўтса¸ бас.
Россия фуқаролигини собиқ Рус ва СССР империялари ҳудудига осонликча ëйиш ташаббусининг жонланишига айнан Украина¸ хусусан¸ Қримда юзага келган вазият туртки бўлганини Москва расмийлари яшираëтгани йўқ.
Мустақил кузатувчилар¸ бу қонун лойиҳасини Москванинг собиқ колониялари аҳолисини ўз фуқаросига айлантириш воситасида рус империясини қайта тиклаш учун ҳуқуқий замин ҳозирлаш уриниши ўлароқ баҳоламоқдалар.
Собиқ иттифоқ ҳудудидаги можароларга бевосита аралашиб келаëтган Кремл ҳар гал ўз агрессиясини таъсир доирасидан чиқишга уринган минтақада яшовчи рус тилида сўзлашувчилар ҳаққини ҳимоя қилиш иддаоси билан оқламоқда.
Россия империясини қайта тиклаш орзусидаги навбатдаги қадам сифатида кўрилаëтган “паспорт совға қилиш” жараëни лойиҳадан амалга кўчса¸ Сиз бундан фойдаланасизми?
Ўзбекистон паспортидан воз кечиб¸ Россия фуқаролигига ўтасизми?
Миллионлаб Ўзбекистон фуқароси йиллардан бери умрини Россиядаги меҳнат муҳожиратида кечираëтган бир вазиятда уларнинг Россия фуқаролигига кириши Ўзбекистон миллий хавфсизлиги ва давлатчилик истиқболига қандай таъсир кўрсатади?
Россия фуқаролигини олиш-олмаслик борасида қарор беришда миллат ва давлат манфаати ҳақида ҳам ўйлаб кўрасизми?
Бу ва бошқа қатор саволларни Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 10 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қиламиз.
OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.
Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат, Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!
Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!
http://www.ozodlik.org/externalaudio-AITDFEUSRM/BroadcastProgram/live.html
OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.
OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.
Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!
OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!