Мисрдаги тўқнашувда 13 ёшли ўсмир ўлдирилди

Мисрда чоршанба куни полиция ва норозилар ўртасида содир этилган тўқнашувда 13 ёшли ўсмир ўлдирилди.

Тартибсизликлар пойтахт Қоҳирадан 115 килметр узоқликдаги Бени Суэйф шаҳрида бўлиб ўтди. Асосан талабалардан иборат бўлган норозилар ўтган йилнинг июлида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президентМуҳаммад Мурсийнинг тарафдорларидир. Полиция билан тўқнашув пайтида 13 ёшли Амир Али Муҳаммадга ўқ теккан.

Чоршанба куни, шунингдек, Калибия вилоятида жангарилар билан бўлган отишмада Мисрнинг икки ҳарбийси ҳалок бўлган. Отишмада 6 жангари ўлдирилган ва бир неча жангари қўлга олинган.