Фарғонада Ҳажга юбораман деб пул олган “прокурор” қўлга олинди. Никоҳ ҳақидаги фатвога итоатсиз имом домлалар танқид қилинди. Пенсионерлар ҳаққига кўз олайтирган почта ходимлари фош қилинди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
“Ўғли мина портлашидан ҳалок бўлган отага ер берилмаяпти”
Бухоро шаҳрида яшовчи Болта Аминов қонунда имтиёзли тартибда ер олиши мумкинлигига қарамай, ер ололмаяпти (“Адолат кўзгуси”, 27 март).
Гап шундаки, Аминовнинг ўғли Муҳаммаджон ҳарбий машғулотларни ўташ пайти мина портлаши натижасида нобуд бўлган. 2013 йилнинг бошида Болта Аминов Бухоро шаҳар ҳокимига имтиёзли тарзда якка тартибдаги уй‑жой қуриш учун ер ажратишни сўраб мурожаат қилган. Аммо ҳозирга қадар унга ер ажратилмаган.
Ҳуқуқшунос А.Абдукаримовга кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласи якка тартибда уй-жой қуриш учун биринчи навбатда ер олишга ҳақли.
“Фарғонада Ҳажга навбатсиз юбораман деб пул йиққан “прокурор” қўлга олинди”
40 ёшни қоралаган, олий маълумотли Бахтиёр Ахунов фуқароларни Ҳажга навбатсиз юбораман дея алдаб, пул олгани учун қамалди (“Ҳуқуқ”, 27 март).
Ахунов одамларга ўзини прокурор деб таништирган. У ҳукумат ва Диний қўмитадаги танишлари билан гаплашиб, Ҳажга навбатсиз юбориш эвазига Р.Чоршанбиев ва А.Мамасиддиқовдан 500 доллардан пул олган.
“Прокурор”нинг ваъдасига ишонган фуқаролар Ҳажга бора олмаган. Иккинчи гал у Умра сафарига юбориш учун 400 доллардан пул талаб қилган. “Прокурор” Ахунов 400 доллар олаётганда ҳибсга олинган.
“Пенсионерлар ҳаққига кўз олайтирган почта ходимлари фош қилинди”
“Ўзбекистон почтаси” ширкатининг Сариосиё туман бўлими ходими С.Жўраев 5 нафар пенсионернинг 1,7 миллион сўмдан ортиқ пенсиясини имзоларни сохталаштириш йўли билан ўзлаштирган.
Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар беради. Бундан ташқари, у 86 нафар пенсионердан коммунал тўлов учун йиғилган 2,4 миллион сўмни ҳам талон-тарож қилган.
Почтачи Жўраевга иш ҳақидан 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган.
“Ўзбекистон почтаси” ширкатининг Фориш почта алоқа тармоғи мансабдор шахслари ҳам 2013 йил октябр-ноябр ойлари учун ажратилган 43,7 миллион сўм пенсия пулларини ўзлаштиргани ва 96,2 миллион сўм пенсия пулларини мақсад сарфлагани фош этилган.
“Талаба йигит ёлғиз кампирни ўлдириб, уйини сотмоқчи бўлди”
Исми ошкор этилмаган талаба йигит тошкентлик Антонина Васильевнани шафқатсиз равишда ўлдириб, унинг уйини сотишга уринди (“Даракчи”, 27 март).
Маълум бўлишича, талаба йигит ёлғиз кампирнинг уйида ижарада турган. Кунларнинг бирида у жиноят тарихи ҳақидаги бир кўрсатувни кўриб қолади: унда бир ижарачи йигитнинг уй бекасини ўлдириб, квартирани сотмоқчи бўлгани ҳикоя қилинади.
Ушбу кўрсатув таъсирида талаба йигитда ҳам мудҳиш ният туғилади. У кекса аёлни аввал бўғиб ўлдиради, сўнг танасини бўлакларга ажратиб, шаҳарнинг турли чеккаларидаги ахлат қутиларига ташлаб юборади, калласини эса яқин атрофдан оқувчи анҳорга улоқтиради.
Қотилга қандай жазо тайинлангани ва жиноят рўй берган муаддат очиқланмаган. Ушбу жиноий иш Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо” романида тасвирланган қотилликка ўхшаш экани таъкидланган.
“Никоҳ ҳақидаги фатвога итоатсиз имом домлалар танқид қилинди”
Ёлғиз она аризаси асосида оталикни белгилаш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ФҲДЁ бўлимлари олдида турган оғриқли муаммо бўлиб қолмоқда (“Инсон ва қонун”, 26 март).
Чуст туман ФҲДЁ бўлими мудираси Нодира Жалоловага кўра, амалдаги қонунлардан орзу-ҳавасларини устун қўювчи ота-оналар ҳали никоҳ ёшига етмаган ўғил-қизларининг бошини қовуштириш пайида бўлмоқда. Бу тоифа ота-оналар шаръий никоҳ асосида тўй қилмоқда.
“Буларнинг барчасига никоҳ ўқиётган имом домланинг амалдаги қонунларимиз ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қабул қилинган никоҳ ўқиш билан боғлиқ алоҳида фатвога итоатсизлиги сабаб бўлмоқда” дейди ФҲДЁ мудираси.
“Қармоқ солманг, балиқлар урчияпти!”
Ўзбекистоннинг бир қанча сув ҳавзаларида балиқ ови маълум муддатга тўхтатилди (“Оила даврасида”, 27 март).
Адлия вазирлиги қарорига асосан Амударё ва Сирдарёда 10 мартдан 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 25 апрелдан 10 июнгача, бошқа барча сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқларнинг уруғланиш даврида уларни тижорат мақсадида овлаш тақиқланади. 1 июндан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари барча сув ҳавзаларида балиқ овлаш мумкин.
“Иброҳим Ҳаққул: етаклаган този овга ярамайди”
Таниқли адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул ёш ижодкорлар ўзгаларга ёқишни ўйлаб қиёфасизлик офатига чалиниши мумкинлигидан огоҳлантирди (“Ҳуррият”, 26 март).
“Ёш ижодкорларни тарбиялаш бир қадар нисбий фикр. Чунки ёш истеъдод биринчи галда ўзини ўзи тарбиялаб, ижодий йўлини ўзи равшан тасаввур қилолмаса, мустақил талант сифатида вояга етишишида ҳеч ким унга ёрдам беролмайди. Дарвоқе, бундай пайтда “Етаклаган този овга ярамайди” деган мақолни эслаш ҳам асло зиён қилмайди.
Ёш ижодкор фақат ижодда эмас, балки ҳаётда ҳам ўзини тақлид – тақлидий жараён, ҳолат ва ҳаракатлардан муҳофаза айлаш олиши керак” дейди филология фанлари доктори И.Ҳаққул.
“Спектал намойишидан тушган маблағ театрни ёритишга ҳам етмаяпти”
Тошкент театрларида “Қаллиқ ўйин”, “Чимилдиқ”, “Хотинимнинг уч шайдоси”, “Куёвлар конкурси”, “Дилафрўзга тўрт ошиқ” сингари савиясиз спектакллар қўйилиши ачинарли ҳолат сифатида баҳоланди (“Диёнат”, 27 март).
Бу каби савиясиз театр томошаларини кўришга одатланган томошабин савияси юқори спектаклларни қабул қилолмаётир.
“Бизнинг бу ёзғиришимиз тўйдан кейинги такатумга ўхшаб кетади, бироқ ҳали ҳам театр ҳаётида мақтанса арзийдиган жонланиш сезилмаяпти. Бинобарин, ҳали ҳам айрим театрларда спектакл намойишидан тушган маблағ, ўша театр биносини ёритиб турадиган чироқлар сарфига ҳам етмаяпти. Аслида театр ўзини боқиши, ҳатто фойда келтириши лозим”, деб ёзади журналист С.Абдураҳмонов.