Қарийб 20 йилдан буён қамоқда қолаётган сиёсий маҳбус, собиқ парламент депутати Мурод Жўраевнинг саломатлиги ёмонлашган. Мурод Жўраев 1994 йилда Ўзбекистонда ҳокимиятни ағдаришга уринганлик айблови билан 12 қамалган эди. Унинг қамоқ муддати турли баҳоналар билан узайтириб келинмоқда.
Сиёсий маҳбуснинг рафиқаси Холбека Жўраева турмуш ўртоғининг соғлиги жуда оғир аҳволда эканидан шикоят қилиб келмоқда.
Жўраева шу ой ўрталарида Чирчиқдаги қамоқхонада сақланаётган эрини аҳволини кўриб дахшатга тушганини айтди:
-Тишлари тўкилиб бўлган, ҳолсизликдан азоб чекяпти, зудликда тиббий муолажага муҳтож, - деди Жўраева.
Январь ой охирларида ўзбекистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари сиёсий маҳбус Мурод Жўраевни зиёрат этиш учун расмийлардан изн олган эдилар.
Бу ҳақда Озодликка гапирган Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов узоқ йиллик сиёсий махбуснинг озод этилишига умид борлигини айтган эди.
- Ўзларини ёшларидан анча каттага ўхшаб қолган. Ўзлари ҳали 62га ҳам кирмаган, лекин кўринишдан 80 ёшли одамга ўхшайди, тишлари тушган.
Чирчиқдаги қамоқда қийноққа солинмаганини айтди. Лекин олдинги қамоқхоналарда қийноқлар бўлган экан, Мана бизга олдиларига киришга рухсат беришди. Шундан келиб чиқиб, Мурод ака яқин кунларда озод бўлади, деб ўйлаяман, - деган эди - деди Суръат Икромов.
61 ёшли собиқ парламент депутати Мурод Жўраев 20 йилдан буён Ўзбекистон қамоқхонасида қолмоқда. 1994 йилда у ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланиб ҳибсга олинган ва мол-мулки мусодара этилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Мурод Жўраев озодликка чиқишига оз қолганида унинг жазо муддати уч марта турли баҳоналар билан узайтириб қўйилган.
Шу йил бошида қароргоҳи Францияда жойлашган Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мурод Жўраев озодлиги учун петиция бошлаган эди. Ҳозирга қадар ушбу петицияга юзлаб одам имзо чеккан.
“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ташкилоти сизларни узоқ йиллардан буён тутқунликда қолаётган, қийноқларга солиниб, яқинларидан жудо қилинган Мурод Жўраевнинг озодлиги учун овоз беришга чақиради”, дея мурожаат қилган ташкилот раҳбари Надежда Отаева.
Ўзбекистон йиллардан бери халқаро ташкилотлар ҳисоботларида "инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмон бўлган" давлатлар қаторида тилга олиниб келинади.
Ҳозир Ўзбекистон қамоқхоналарида камида ўн нафар ҳуқуқ фаоли ва журналист бор.
Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Фармонов, Нозим Исоқов, Ғайбулло Жалилов, Абдурасул Худойназаров, Ғанихон Маматхонов, Йўлдош Расулов, Дилмурод Саидов, Аъзам Турғунов каби журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари шулар жумласидандир.
Ўн уч йиллик қамоқ жазосини ўтаб, озодликка чиқиши керак бўлган 60 ёшли сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг жазо муддати икки йил аввал 4 йилу 8 ойга узайтирилган.
Журналист Юсуф Рўзимуродов ҳам, соғлиғи ёмонлашганига қарамай, 15 йилдан буён қамоқда қолмоқда.