GM O’zbekiston расмийсининг билдиришича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сифати кафолатланган, шунинг учун ҳам автомашиналарда ноқисликлар йўқ. Автосалонлардан сотиб олинган GM O’zbekiston автомашиналаридан камчилик аниқланиб қолган тақдирда ҳам уни бошқа машинага алмаштириб олиш имконияти берилмайди.
АҚШнинг General Motors ширкати Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар бозоридан ўзи ишлаб чиқарган 1, 5 миллиондан ортиқроқ автомашинани қайтариб олинишини билдирди.
Ахборот агентликларининг ёзишича, бунга рул бошқаруви кучайтиргичида ноқисликлар аниқлангани сабаб бўлган. Ширкат 2004 – 2010 йиллар давомида ишлаб чиқарилган Chevrolet Malibu, Chevrolet Malibu Maxx, Chevrolet HHR, Pontiaс G6, Saturn Ion ва Saturn Aura автомашиналари қайтариб олинишини эълон қилган. Бу машиналарнинг 1 миллион 300 мингтаси АҚШ бозорида, 200 мингдан кўпроғи эса бошқа давлатларда сотилган.
General Motors 2007 йилда Ўзбекистон бозорига кириб келган ва 2008 йилдан бошлаб бу мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Жумладан, 2012 йилдан бошлаб Chevrolet Malibu русумидаги автомобилни ишлаб чиқаришў йўлга қўйилган.
Шу муносабат билан GM O’zbekiston қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомашиналар, жумладан, Chevrolet Malibu сифати борасида ҳам шубҳалар пайдо бўлиши табиий. Чунки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Chevrolet Malibu АҚШда ишлаб чиқарилган Malibu нусхасидир.
GM O’zbekiston ширкатида ҳам Chevrolet Malibu сифатига эътироз борми ва бу русумдаги машиналар Ўзбекистонда қайтариб олинадими?
GM O’zbekiston ширкатининг ўзини таништиришни истамаган расмийси General Motors Chevrolet Malibu автомашиналарини қайтариб олаётгани тўғрисидаги маълумот Ўзбекистонда йўқ эканини ва бу русумдаги автомашиналарда ноқисликлар борлиги аниқланмаганини айтди.
Расмийнинг билдиришича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Malibu сифатидан шу кунгача харидорлар шикоят қилмаган ва шунинг учун ҳам уни қайтариб олиш ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас.
Тошкентдаги автосалонлардан бирининг ўзини Хайрулло деб таништирган ходими Chevrolet Malibu навбатисиз ва очиқ савдода коплектациясига қараб 67 миллион сўмдан 70,5 миллион сўмгача бўлган нархда сотилаётганини айтди. Машинани олиш учун пулни доллар ҳисобида автосалонга нақд тўлайсиз. Ходимнинг айтишича, сотиб олган машинангизда ноқислик бўлса, уни алмаштириб олиш ҳуқуқига эга эмассиз.
-Бу жуда ҳам яхши машина. Заводской брак мутлақо бўлиши мумкин эмас. Машинани олишдан олдин автосалонимизнинг теххизматида текширувдан ўтказасиз ва шундан сўнг олиб кетаверасиз.
Озодлик: Агар бирорта ноқислик аниқланиб қолса ёки менга ёқмай қолса машинани алмаштириб берасизларми?
-Йўқ, олинган машина алмаштириб берилмайди. Агар моторнинг ярим қисми бўлмаса унда алмаштириб берилиши мумкин. Бироқ ҳозир заводдан бундай камчилик билан машина чиқарилмаяпти. Машиналар юз фоиз гарантияси билан чиқарилаяпти, -деди автосалон ходими.
Озодликнинг Одноклассник ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Сиз GM O’zbekiston автомобиллари сифатидан қониқасизми?” деган савол атрофида баҳс уюштирилди. Баҳсда юзга яқин одам фикр қолдирган. Мазкур баҳсда ўзбек автомобиллари ҳақида фикр билдирганларнинг 80 фоизи GM O’zbekiston ширкати автомобиллари сифатидан қониқишини, қолган 20 фоизи эса қониқмаслигини ёки бу борада бирон нарса дея олмаслигини айтган.
Озодлик радиоси билан суҳбатлашган баҳс иштирокчиларидан бири Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарга Россияда ҳам қониқарли баҳо берилишини айтган ҳолда, Ўзбекистонда кўп йиллардан бери муаммо бўлиб келаётган яна бир вазиятни эсга олди:
-Мен ўзим Шевролет Нексия олиш учун 2013 йилнинг августида автосалонга шартнома асосида пул тўлаганман. Шартномада машина менга 2014 йилнинг февралида берилиши қайд этилган. Ҳозир эса “Май ойида бериб қоламиз”, дейишаяпти. Агар шу жиҳатини ҳисобга олмасак, машиналар сифати яхши. Мен ҳозир Россияда юрибман. Россияда ҳам руслар мақташади машинамизни. Ўт олиши яхши, қишда қийналмайсан, эҳтиёт қисмлари ҳам арзон, -деди ўзини Ғиёс деб таништирган суҳбатдош.