Қозоғистон Россияга жаҳон ҳамжамияти томонидан қўлланилаётган санкциялар мамлакат энергетика секторига салбий таъсир қилиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда нефть экспорт қилишнинг янги йўлларини изламоқда.
Қозоғистон нефть ва газ саноати вазири Узақбай Қарабалин душанба куни мамлакат парламентида қилган чиқиши чоғида Россияга қўлланилган санкциялар туфайли қозоқ нефтини Россия трубопроводлари орқали экспорт қилиниши камайиши мумкинлигини айтди. Шунинг учун ҳам Остона нефтни Озарбайжон-Грузия-Туркия йўналишида экспорт қилиш масаласини ўрганмоқда.
Вазирнинг айтишича, Қозоғистон нефтни Хитой, Ўзбекистон ва Туркманистонга экспорт қилишни кўпайтириш йўлларини изламоқда.
Европа Иттифоқи ва АҚШ Москванинг Украина ишларига аралашуви ва Қримнинг аннекция қилиниши ортидан Россияга нисбатан айрим санкцияларни жорий этган эди.