20 йилдан бери қамоқда сақланаëтган сиëсий маҳбус Мурод Жўраев оиласи ëрдамга муҳтож

Гувоҳларга кўра¸ Ўзбекистон парламентининг машҳур депутати¸ Каримовни танқид қилгани учун жазоланган Мурод Жўраев оиласи бугун томи қулаб тушган уйда кун кечирмоқда. (Бу Жўраевлар уйи сурати эмас..)

Каримов сиëсатига қарши чиққани учун 20 йилдан бери қамоқда азоб чекаëтган Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати¸ Муборак шаҳар собиқ ҳокими Мурод Жўраевнинг озодликка тирик чиқиш эҳтимоли кун сайин озайиб бормоқда. Айни пайтда¸ ўз умрини Мурод Жўраевни қўллаб-қувватлашга бағишлаган рафиқаси Холбека Жўраева 20 йиллик хўрлик ва азоблардан ҳолдан тойиб¸ оғир дардга чалинган. Сиëсий маҳбус фарзандлари ишсиз қолаëтган бир пайтда¸ ночор оиланинг бу муштипар ва фидойи аëлни даволатишга қурби етмаëтир.

Озодлик мухбирлари қарийб 20 йилдан бери сиëсий маҳбус Мурод Жўраевнинг тутқунликдаги ҳаëтини мунтазам кузатиб келади. Қарийб 20 йилдан бери бу ишда Мурод аканинг садоқатли ва фидойи аëли Холбека Жўраева ëрдам беради.

20 йилдирки бу муштипар аëл турмуш ўртоғи Мурод Жўраев учун йиғлайди¸ Мурод Жўраев учун яшайди. Мактабда ўқитувчи бўлиб топган пулини болаларидан қийиб¸ эрига “передача” учун йиғади¸ ҳар тўрт ойда Ўзбекистоннинг энг қўрқинч қамоқхоналарига оғир сумка кўтариб қатнайди. Озодлик ва бошқа мустақил оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон президентини инсонийликка чақиради¸ эрини озодликка чиқаришни сўрайди.

Қулаëтган сўнгги таянч...


Ҳаëтдан ягона муроди эрининг уйига қайтишини¸ унинг болалари даврасида бир кун бўлса ҳам¸ яйраганини кўриш бўлган бу аëлнинг ўзи бугун руҳий-маънавий¸ моддий-иқтисодий азоблардан ҳолдан тойди¸ шу кунларда унинг ўрнидан турарлик ҳоли қолмаган¸ дейди таниқли шоира ва мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова:

- Сиëсий маҳбус Мурод Жўраевнинг оиласи Холбека кеннойининг аҳволи жудаям оғир. Кейинги кунларда тўхтамасдан унинг иситмаси кўтарилаяпти¸ тушириб бўлмаяпти. Кейинги икки йил ичида бу Холбека кеннойининг¸ адашмасам¸ ë ўнинчи¸ ë ўн биринчи марта касалхонага ëтқизилиши. Орада терлама бўлди¸ орада бир қўли ишламай қолди¸ орада бир оëғи ишламай қолди. Юрак хуружи¸ буйрак хуружи билан касалхонага тушди. Хулласки¸ инсонга нима дард берилган бўлса¸ ҳаммасини бир-бир кўраяпти. Кейинги 20 йил давомида бу аëл бирор кун ўзи учун яшамади. Ўзи емай¸ фарзандларига бермай¸ бирор кун дам олмай топганини йиғиб-териб¸ ҳар тўрт ойда Мурод Жўраевга керак нарсаларни зонага олиб келади. Холбека кеннойи шунақа фидойи инсонки¸ у ўз ҳаëтини ўчириб ташлаб¸ эри қамалибдики¸ фақат унинг учун яшади¸ дейди Холбека Жўраеванинг 20 йиллик аччиқ қисматига гувоҳ бўлиб яшаëтган Дилором Исҳоқова.

Ўзига уй қурмай¸ борини халққа берган ҳоким¸ президентни танқид қилган депутат...

Мурод Жўраев мустақил Ўзбекистон қамоғида энг узоқ қолаëтган сиëсий маҳбус. Ўзбекистон парламенти собиқ депутати¸ Қашқадарë вилоятидаги газга бой Муборак шаҳри ҳокими 1994 йилда ҳокимиятни ағдаришга уриниш айби билан аввалига 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Халқпарварлиги билан танилган ҳокимнинг қамоқ муддати тугаши арафасида унга ҳозиргача беш маротаба қамоқхона ички тартибини бузиш айби қўйилди. Мурод Жўраевни озод қилиш сўрови шахсан президент Каримов асабини бузиши боис¸ ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра¸ унинг номи Ғарб ҳукуматлари озод қилишни сўраëтган сиëсий маҳбуслар рўйхатига ҳам киритилмай келаëтир.

- Мурод Жўраев Ўзбекистондаги демократик ҳаракатлар¸ Ўзбекистонда демократик жамият қуриш учун йўналтирилган барча ҳаракатларда иштирок этган. Ўзбекистон мустақиллиги учун ўзини унутиб¸ оиласини унутиб курашган инсонлардан. У ҳамиша тўғри гапирган. Мурод ака ҳукумат танлаган иқтисодий йўлнинг нотўғри эканини минбардан туриб очиқ айтагн одам. Уни ўлдирмоқчи бўлишди¸ суиқасд уюштиришди. Сўнгра кўчага велосипед учишга чиққан ўғлини сирли тарзда ўлдиришди. Ниҳоят қамаб¸ 20 йилдан бери чиқармай келишмоқда. Бу инсон қамоқдаги қийноқ ва азобларга қарамай шу кунгача ҳеч кимни сотмади¸ қамоқдан чиқиш учун ҳар хил хатларга қўл қўймади. Ғурур билан бу нарсаларни рад этиб¸ 20 йилдан бери қамоқда қолаяпти¸ дейди Дилором Исҳоқова.

Мурод Жўраевни билганлар¸ унинг бугун халқ орзу қилиб ета олмаëтган ҳалол ва тўғрисўз¸ ўзи эмас¸ халқи учун жон куйдирган раҳбар қавмининг намунаси эканини айтадилар:

- Мурод Жўраев шунча йил Муборак шаҳрида ҳоким бўлиб¸ оиласи учун битта уй қуриб бермади. Лекин Муборак учун сув ўтқазган¸ Муборак учун болалар боғи қуриб берган¸ Муборак учун лагер қурган¸ Муборак болалари учун боғчалар қурган¸ Муборак халқи учун ҳамма нарса қилган. Ўзининг оиласига ҳеч нарса қилмаган. Бошқа ҳокимлар ҳозир бир йил бўлмай туриб¸ ўнта ўғли бўлса¸ ўнтасига данғиллама ҳовли қуради¸ машина олиб беради¸ хорижда банк ҳисоби очиб¸ пул қўяди. Мурод Жўраев фақат халқини¸ Муборагини ўйлаган раҳбар. Депутатлигида эса¸ фақат миллат дарди¸ ғами билан яшади. Мурод Жўраевнинг иккита олий маълумотли фарзанди ишга олинмайди. Зўрға кун кўраëтган оила бу. Яшаб турган уйини кўрган одам қўрқиб кетади. Ҳамма ëққа устун тираб¸ тахтадан тўсин қилиб тиргович қўйилганки¸ағанаб тушмасин деб. Ўтган қишда битта уйининг томи тушиб кетди¸ дейди Мурод Жўраев сафдошларидан бўлган Дилором Исҳоқова.

Халқим деганни халқи унутдими?


20 йилдан бери чекаëтган азоблари¸ 17 яшар ўғил доғи¸ энг оғири¸ Мурод Жўраевнинг қамоқдан тирик чиқишига нисбатан сўнаëтган умиди тўшакка ëтқизиб қўйган Холбека Жўраевани даволатишга бу ночор оиланинг қурби йўқ¸ деб давом этади оила ҳолига гувоҳлар.

Холбека опага телефон қилсам¸ унинг гапиришга ҳам ҳоли йўқ¸ деб йиғлаб юборди бу аëлнинг аччиқ қисматига гувоҳ Дилором Исҳоқова:

- Мурод Жўраевга бу дунëда энг яқин¸ энг керак инсон Холбека Жўраева жуда оғир аҳволда. Неча ойлардан бери тинимсиз касалхонада ëтади¸ лекин пуллик дори-дармонга қурби етмайди¸ яна чиқади. Бу аëлга ҳатто тузук-қуруқ ташхис қўйилмаган. Бугун Тошкентда яхши диагностика марказлари кўп. Лекин оддий қон анализининг ўзи 40 минг сўм туради¸ бу оиланинг бунга қурби етмайди. Кимда озгина имкон бўлса¸ шу оилага ëрдам беришларини ўтиниб сўрардим. Бугун Холбека кеннойининг соғлиғи учун озгина мадад беролсак¸ бу Мурод Жўраев учун қилган катта хизматимиз бўлади¸ деб мурожаат қилди ўзбекистонликларга Дилором Исҳоқова.

Мурод Жўраевни қўллайман деганлар учун....

Озодлик Ўзбекистонни демократик давлатга айлантириш ғояси учун умрини қамоқда ўтказаëтган сиëсий маҳбус Мурод Жўраевнинг турмуш ўртоғи Холбека Жўраеванинг оғир аҳволига лоқайд қолмасдан¸ бу оилага моддий ва маънавий таянч бериш истагида бўлганлар учун бу ëрдамни юбориш имкони тақдим этади.

Бунинг учун дунëнинг исталган давлатидаги пул ўтказиш тизимлари орқали Ўзбекистон Республикаси¸ Қашқадарë вилояти¸ Муборак (Мубарек) шаҳрида яшовчи Холбика Жўраева (лотин ҳарфларида Holbika Jurajeva)га деб ëрдам пули жўнатишлари мумкин.

Пул жўнатиш сабаби ҳақидаги саволга "тиббий муолажа учун хайрия ëрдами" дейишингиз мумкин.

Хайрия пули жўнатганлар¸ пул ўтказилганига оид код рақами ва пул юборган шахс номини +998 93 902 39 91¸ шунингдек +95 680 18 86 рақамларига СМС ëки телефон қилиб¸ Холбека Жўраеванинг ўзи ëки унинг яқинларига билдириб қўйишлари лозим.