Қирғизистонда ёниб кетган уйлар бўйича қирғиз-тожик комиссияси ташкил қилинди

Қирғиз-тожик чегарасида ёниб кетган уйлар бўйича Қирғизистон-Тожикистон қўшма комиссияси ташкил этилди.

Қирғиз расмийларининг билдиришича, ҳозир комиссия воқеа содир бўлган Оқсой қишлоғидаги Уулар яйловида суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Тожикистоннинг Ворух анклави билан чегарадош ҳудудда жойлашган учта уй ёниб кетгани ҳақида 15 апрель куни хабар берилган эди. Боткен вилоятининг Оқсой қишлоғи аҳолиси уйларга тожикистонликлар ўт қўйиб кетганини иддао қилмоқда.