Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан OzodMikrofonга боғланган 42 яшар ўқитувчи Жонибек Усмонов икки ҳафтадан буён тумандаги мактаб ўқитувчилари пахта чопаётганини айтди. Унга кўра, маҳаллий раҳбарият чопиқ 45 кун давом этиши, бу вақт ичида ётоқ ва емак учун ҳаражат тўлиқ ўқитувчининг ўз зиммасида бўлишини айтган.
42 йилдан буён мактабда дарс бераётган оҳангаронлик ўқитувчи қўшни туманлардан бирида ётоқда қолиб пахта чопаётганини айтиб, OzodMikrofonга боғланди.
Унинг айтишича, ётоқ, емак ва бошқа ҳаражатлар учун ҳар бир ўқитувчи кунига 15 минг сўмдан пул сарфлаб, текинга пахта чопмоқда.
- У ёқ-бу ёғи кунига 10-15 минг сўм сарфлаяпмиз. Ётоғимизга 2 минг сўм, емак-ичмак уч маҳал 10-13 минг сўм бўлаяпти. Пахта чопганимизга ҳеч ким пул бермайдику, қизиқ экансиз?! - дея кулади пахта чопиғига сафарбар қилинган ўқитувчи.
Қуйида ўқитувчи билан қурилган суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди