Россиянинг “Газпром” ширкати Ўзбекистон билан Ўшга газ бериш масаласида келиша олмаяпти. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Жўўмарт Ўтўрбаев маълум қилди.
Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ беришни бир ой олдин тўхтатган эди. Расмий маълумотларга кўра, бунга “Қирғизгаз” ширкатининг 10 апрель куни “Газпром”га сотилгани сабаб бўлган.
Қирғизистон Бош вазири Бишкекдаги НТС телеканалига берган интервьюсида газ таъминоти масаласида Ўзбекистон Бош вазирига расман мурожаат қилгани, лекин бу борада жавоб олмаганини билдирди. Шунингдек, Жўўмарт Ўтурбаев “Газпром” ширкатининг расмий Тошкент билан олиб бораётган музокаралари ҳам натижасиз якунланаётганини билдирди.