12 май куни Когонда 11 яшар қизчанинг жасади топилган. Бухоро мактабларида ўқувчиларнинг ота-онасидан “фарзандимни мактабга келиб-кетишини ўз назоратимга оламан”, мазмунида тилхат олинмоқда. Ота оналардан тилхатларнинг олиниши, вилоятда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги ваҳималар урчиши ортидан кўрилмокда. Озодлик суҳбатлашган маҳаллий расмийларга кўра, ҳар бир мактаб ва боғчада 24 соатлик қўшимча навбатчилик ташкил қилинганини айтмоқда.
Бухорода 11 яшар қизчанинг ўлими юзасидан тергов давом этмоқда
Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси расмийсига кура, сўнгги икки ой ичида вилоятда ёш болаларнинг бедарак йўқолгани билан боғлиқ битта ҳолат қайд этилган.
- Фақат, Когон томонда битта ҳолат бўлди. Шу ой ўрталарида бедарак йўқолган боланинг ўлиги топилди. Ҳозир бу юзадан тергов давом этмоқда. Унақа болалар ўғирланиб, ички органи олиниб сотиляпти, деган ҳолатлар йўқ. Асоссиз гаплар булар. Бизда ҳамма ёқ тинч, - деди Бухоро Ички ишлар бошқармаси расмийси.
Милиция расмийси тилга олган ушбу ҳолат февраль ойида қайд этилган. Озодликка маълум булишича, бедарак йўқолган тўртинчи синф ўқувчиси 11 яшар қизалоқнинг жасади 12 май куни Когондаги зовурдан топилган. Йўқолган қиз қариндошларидан бири Озодлик мухбири билан суҳбатда қизни номаълум шахслар ўғирлаганини иддао қилди.
- У қизни мактабга кетаётганида машинага солиб олиб қочишган. Ўн кунча олдин унинг шишиб кетган жасади заҳкашдан топилди. У қизнинг онаси мактабимизда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Шундан сўнг мактабда ҳаммани ота-онасини чақиртириб, болаларингизни бир ўзи келмасин мактабга, бировни машинасига минишмасин, деб огоҳлантирила бошлади, - дейди когонлик 7-синф ўқувчи.
Бухородаги вилоятидаги ваҳимага фақат шу нохуш ҳодиса сабаб бўлмоқдами?
Бухоро вилоятида ёш болаларнинг ўғирланаётгани ҳақидаги ваҳималар урчиши ортидан боғча ва мактаб жамоалари ота-оналардан фарзандларини кўчада ёлғиз қўймасликни сўрамоқда.
Сўнгги ҳафталар ичида Озодликка Бухоро вилоятида бола ўғрилари пайдо бўлгани, ўғрилар болаларнинг ички аъзоларини олиб, жасадини қолдираётгани, ҳатто жасад ёнида миннатдорлик битилган мактуб ва пул ҳам қолдираётгани ҳақида овозалар урчигани акс этган мурожаатлар турли, бир-бирдан айри манбалардан келмоқда.
20 май куни шу мазмунда келган мурожаатлардан навбатдагисида Бухоро вилоятидаги мактаб ва боғчаларда туну кун навбатчилик жорий этилгани, ота-оналардан болалари хавфсизлигига кафиллиги ҳақида тилхат олинаётгани айтилди.
Озодлик мухбирининг ана шу мактуб ортидан суриштируви чоғида бу хабар тасдиқланди ва ҳақиқатда ҳам вилоятда бола ўғриларига оид жиддий ваҳима борлиги маълум бўлди.
Ота-она боласи хавфсизлигига кафиллиги ҳақида тилхат ёзмоқда
Бухородаги 5-сонли мактаб ўқитувчиси Озодлик билан суҳбатда унинг мактабида хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, ўқувчиларнинг ота-оналаридан “фарзандимни мактабга келиб-кетишини ўз назоратимга оламан” мазмунида тилхат олинаётганини тасдиқлади.
- Ота-оналар ўртасида тушинтириш ишлари олиб боряпмиз. Ота-оналар болаларини ўзлари олиб келиб ўзлари олиб кетяпти. Биринчи синфдан юқори синф ўқувчиларигача ҳаммасининг ота-онаси мактабга келиб-кетишини ўз назоратига олган. Ҳозир ўзингиз биласиз, болалар ўғирланаётгани ҳақидаги ҳар хил гап-сўзлар юрибди, - дейди бухоролик ўқитувчи.
Бухородаги 3-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Беҳзоднинг айтишича, ўтган ҳафта уларнинг мактабида ҳам мажлис ўтказилиб, мактабга болаларнинг бир ўзи қатнамаслиги уқдирилган.
- Кўчада кўп юрманглар, деяпти. Ўқитувчимиз қанақадир Афғонистонданми, қаердандир террорчилар келганмиш, ҳозир милициядан қўрқиб чиқолмаётган экан, деб айтди. Ёш болларни ўғирлаб, биттасини ўлдириб кетган экан, ўқитувчиларимиз шу ҳақда айтди, - дейди Беҳзод.
Мактаб ва боғчаларга қўшимча қоровул қўйилди
Бухородаги боғчалардан бирининг раҳбари ҳар бир мактаб ва боғчада биттадан навбатчи ва биттадан қоровул қолаётгани, бу ҳам бола ўғрилари ҳақидаги ваҳималар ортидан кўрилаётган чора эканини таъкидлади.
- Ҳар куни тарбиячилардан бири навбатчи бўлиб қоляпти, яна битта қоровул қоляпти. Болалар ўғрилари пайдо бўлган дейишяптику, - дейди Бухородаги болалар боғчаларидан бирининг директори.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси расмийлари мактаб ва боғчаларда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ва бу бошқарма кўрсатмаси асосида амалга оширилаётганини тасдиқлади. Лекин бу расмий хавфсизлик чоралари кучайтирилиши сабабларини ойдинлаштирмади.
"Республикадан бизга шунақа топшириқ бўлган", дея гапни қисқа қилди Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасининг ўзини таништирмаган расмийси.
Бола ўғрилари фаоллашгани ҳақида миш-миш бор, факт йўқ
Бухоролик мустақил журналистлардан бирининг айтишича, болаларнинг ўғирланаётгани, уларнинг ички органларини чет элга сотиш учун кесиб олинаётгани ҳақида ваҳимали гап-сўзлар жуда кўп, лекин факт йўқ.
- Ҳозир ҳамма ёқда ваҳима. Болаларни мактабга юборишга қўрқаётган ота-оналар ҳам бор. Мени ўзим бу нарсанинг ростлигини ҳам билмайман, ёлғон эканини ҳам билмайман. Ваҳима кўп. Лекин, факт йўқ. Матбуот эса, умуман бу ҳақда гапирмайди. Милиция ва ҳокимият ҳам аҳолига аниқ гап айтмайди. Аслида шу ахборот бўшлиғи ҳар хил ваҳимали миш-мишлар тарқалишига сабаб бўляпти, менимча, - дейди бухоролик журналист.
Ахборот бўшлиғи ваҳимали миш-мишларга сабаб бўлмоқда
Озодликка 20 май куни боғланган тингловчилардан яна бири Навоий вилоятида урчиган миш-мишлардан биридан хавотирга тушиб қолганини сўзлаб берди.
- Бир ҳафталар олдин Навбаҳор туманидаги оилавий ётоқхоналардан бирининг деворига қон билан: "Соғлом бола йилида соғлом бола учун раҳмат!" деган ёзувни ёзиб, тагига органлари олинган бола жасадани ташлаб кетишибдимиш. Ҳамма ваҳимада, - деди тингловчи.
Озодлик мурожаатига жавобан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳам бола ўғирланганига оид ҳолат қайд этилмагани, бу борадаги ваҳималар мутлақо асоссиз эканини таъкидлади.
Бола ўғрилари ваҳимаси ўтган йили Қаршида кузатилган

Ўтган йили Қарши шаҳрида икки ёшли қизчанинг бедарак йўқолиб қолиши ҳақидаги хабарлар аҳоли орасида ваҳима уйғотган, шаҳарда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги овозалар урчишига сабаб бўлган.
Озодлик мухбирининг 20 май куни аниқлашича, Қарши шаҳрида ўтган йил 25 июль куни йўқолиб қолган икки ёшли қизалоқ Сўғдиёна Салимова ҳалигача топилмаган.