Россиянинг МТС мобил алоқа оператори тез орада Ўзбекистон бозорига қайтиши мумкин.
Бу ҳақда МТСни назорат қилувчи “Система” компанияси раҳбари Владимир Евтушенков пайшанба куни Санкт Петербургдаги халқаро иқтисодий форумда журналистларга маълум қилди.
Евтушенковга кўра, МТС ширкати Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатдаги фаолиятини қайта йўлга қўйиш борасида деярли келишиб олган.
“Система” раҳбарининг айтишича, частоталар билан боғлиқ сўнгги масала бўйича айни дамда сўзлашувлар олиб борилмоқда.
- Бу давлат иштирокидаги янги компания бўлади. “Система” ширкати эса уни назорат қилади, - деди Евтушенков “РИА Новости” нашрига.
Апрель ойида Интерфакс ахборот агентлиги ҳам МТС Ўзбекистон мобил алоқа бозорига қайтиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Бироқ ўшанда МТС расмийлари бу хабарни на тасдиқлаган, на инкор қилганди.
МТСнинг Ўзбекистонда "Ўздунробита" номи остида фаолият олиб борган шўъбаси 2012 йил ёзида расмий Тошкент қарори билан фаолиятини тўхтатган эди. Ўзбекистон расмий идоралари "Ўздунробита" ширкатига йирик миқдордаги даромадни солиқдан яшириш, пул ювиш, мижозлар пулларини ноқонуний ўзлаштириш каби айблар қўйган.
Тошкентнинг МТС фаолиятини тўхтатиши оқибатида мамлакатдаги энг йирик мобил алоқа оператори бўлган "Ўздунробита"нинг 10 миллионга яқин мижози бир кунда алоқасиз қолган эди.