Россия ёки Германияда, Вашингтон ёки Нью –Йоркда тўйқусдан иссиқ сомсалар ёки нонлар ёпилаётган тандир кўриб қолсангиз ватан ҳидини туйгандек бўлсангиз керак. Ясаган тандирлари Россиядан Германиягача етиб борган ўшлик уста Сирожиддин Акромов ва Шуҳратбек Низомов ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз, бу мақоламизда.
Ўшликлар “Жўпас” деб атайдиган мавзеда “Кулолчилар” маҳалласи бор. Бу маҳалла Сирожиддин Акромовнинг кулолчилик билан шуғулланган боболари ҳурмати учун шундай номланган.
Сирожиддин ака 120 йилдан бери давом этиб келаётган боболари хунарини олиб, ўз ака- укалари ҳамда шериклари билан ҳозирда тандирчилик қилади. Суҳбат аввалида уста бизга бир тандирни ясаш учун қанча вақт керак бўлишини айтиб берди.
Унга кўра, келган буюртмага қараб 5 ёки 8та тандирга мўлжалланган лой таёрланади. Бунинг учун аввл қўй юнги майдалаб чопилади. Майдаланган юнг, тошлардан тозаланган ва майдаланган турпоқ билан жомга солиниб 1 кунга уютилади. Эртасидан бошлаб 3-4 соат давомида мазкур қоришма чайилади. Кейин қоришма қотирилади. Тайёр бўлган лой бир кун мобайнида тиндирилиб, кейин текисланиб яна бир кун мобайнида сақланади.
- Учинчи куни лой кўтарилиб, калтаклаб, тандир асосини чиқарамиз. Мана бу турган биринчи пеши бўлади. Тандир 3 пеш бўлади.Биринчи пеш қотганидан сўнг иккинчи пеш кўтарилади. Уни ҳам калтаклаб, пишириб асосини чиқариб олганимиздан сўнг, учинчи пеш, тандир оғзи ясалади. Оғзи зам асоси ясалгач, тандир битади. Бир тандир битишига, шундай қилиб, 3-4 кун керак бўлади,- дейди уста Сирожиддин Акромов.
Сухбатдошимизга кўра, лойни доира шаклиги келтириш ҳам анча машаққат талаб қилади. Қолаверса бунинг учун ёнғоқ дарахти ҳамда алюминдан тайёрланган махсус асбобдан фойдаланилади.
- Мана бу асбоб ёнғоқ дарахтидан ясалади. Нега деганда, бу тандир лойини калтаклаб урганда бошқа материал чидамли бўлмай синиб кетади, ёнғоқ эса пишиқ бўлгани учун усталарга махсус ёнғоқ дарахтидан тайёрлатамиз. Ўзимиз қилмаймиз. Мана буниси эса алюминдан бўлади. Ғундек деб қўямиз, буни. Бу эса тандир ичини текислаб кетувчи асбобдир. Ёнғоқдан ясалгани эса ташқарисига гул солиб кетади, - дейди Сирожиддин ака.
Қолаверса тандир тайёрлаш учун ҳам махсус тупроқ керак бўлади. Бундай тупроқ эса Ўш вилояти бўйича фақат Ўш шаҳрига қарашли Жапалақ тумани Кенеш қишлоғидан олиб келинади.
- Бунга махсус кулоллар ишлатувчи тупроқ кетади. Коса, кўзалар қилинади-ку, мана шу биз ишлатувчи тупроқдан қилидани. Бизнинг хунар ҳам кулолчиликка киради, кулоллар соҳасидан. Тупроқни Кенеш томондан, Бирлашган, Соз деб қўйишади, ўша ердан олиб келамиз. Бошқа ерда йўқ. Бошқа ернинг тупроқлари сариқ ёки ортиқча қуми бор бўлади. Бу тупроқнинг қуми хам йўқ, шўри ҳам йўқ. Худойим шу тупроқни бизга яратиб қўйгандек-да, кулоллар учун,- дейди Сирожиддин аканинг ҳамкори Шуҳратбек Низомов.
Шуҳрат ака ҳам тандир устаси. У 25 йилдан буён тандирчилик билан шуғулланади. Суҳбатдошимизга кўра, ҳозирда тандирни тайёрлаш учун керак бўлган маҳсулотларнинг барчасини топиш осонлашган:
- Тупроқ бор. Бизга энг муими тупроқда. Юнг ҳам бор. Совет даврида тандир, тупроққа пакли қўшиб тайёрланар эди. Паклини ҳозир кўпчилик билмайди ҳам нима эканини. Сантехниклар ишлатар эди уни кўпроқ, ҳозир паклилар йўқ. Паклида тандир ночор чиқар эди. Ҳозир эса юнг қўшиб тайёрланади. Юнглар ҳам келябди. Қишлоқлардан қирғиз биродарлар қанча десангиз олиб келиб беришади. Ҳозир тандир юнгда тайёрлангани учун Союз давридагидан кўра анча яхши,- дейди Шуҳратбек Низомов.
Унга кўра, ўшлик усталар тайёрлаган тандирлар сифат жиҳатидан яхши бўлгани боис уни чет давлатларига ҳам олиб кетишмоқда:
- Ўшда тайёрланаётган тандир ҳозир Россияга кўп олиб кетилмоқда. Ўзимизнинг дальнобойшик акаларимиз бор, бир олиб кетганда 4-5тадан олиб кетишади. Ўшдан Красноярскийга, у ердан грузовой самалётда Германияга ҳам олиб кетишди тандирни, - дейди Шуҳратбек Низомов.