"МХХ паноҳидаги порахўр ўқитувчилардан бездик!"

Озодлик бу йил ҳам талаба ва бўлажак абитуриентлар учун Live blog ташкил қилди. Ушбу блог орқали мамлакатдаги мактаб, коллеж, лицейларда бошланаётган имтиҳонлар ҳамда олийгоҳлардаги ёзги сессия жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, бўлажак абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида бошланаётган "рақобат" манзарасини кузатамиз!

Албатта бу жараённи сиз-муштарий билан биргаликда ёритамиз. Бунинг учун сиз ўзингиз ўқиётган илм даргоҳидаги имтиҳонлар пайти дуч келганингиз турли хил вазиятлар ҳақида бизни хабардор қилишингиз лозим. Абитуриентлардан эса тестга тайёргарлик жараёни қандай ўтаётгани ҳақида бизга хабар йўллашларини сўраймиз.

Ушбу жараёнга доир хабар, фото ва видеоларингизни кутиб қоламиз: WhatsApp ва Telegram орқали +420 777 849 755 ва +420 724 971 539 рақамига юборинг!

БухДУдан мактуб: МХХчилар ҳимоятидаги порахўрлар

"Ҳурматли «Озодлик» таҳририяти!

Биз, Бухоро давлат университети талабалари ва уларнинг ота-оналари сизларга мурожаат қилишдан бошқа чора тополмадик. Бизда, яъни БДУда баъзи ўқитувчилар шу даражада порахўрки, ҳатто қолдирилган дарслар учун пора олишади. Бизда «тўртта «н/б» - битта китоб» деган нақл бор. Яъни тўрт марта дарс қолдирсанг, уларнинг битта китобини такрор-такрор бўлса хам сотиб олишинг керак. Ҳар бир назорат тури учун эса алоҳида тўлашинг керак.

Улардан учтаси Бухоро МХХсидан М, У, Ж деган йигитлар билан ҳамкорлик килишади. Талабаларни ҳам, факультет ўқитувчиларини ҳам, раҳбариятни ҳам «сени МХХга айтиб қаматиб юбораман» деб қўрқитиб олишган. Улар бизни қўрқитиб университет раҳбарияти ҳамда ўқитувчилар устидан турли туҳмат ва иғводан иборат хатлар ёздириб олишади. Туҳмат қилишдан бош тортсак, М, У, Ж «сени университетдан ҳайдатаман» деб таҳдид қилади. Шунинг учун ҳам бу учаласига на университет раҳбарияти, на бошқа орган ходимлари ҳеч нарса дейишолмайди. Улар «ҳатто Олий таълим вазири ҳам бизни ҳеч нарса қила олмайди» деб мақтанишади.

Бундан ташқари, БухДУнинг бу учала ўқитувчиси МХХдаги ўша йигитлар билан келишиб, 1 августда кириш тестларида саволлар китобчасини олиб чиқиб ечиб бериш, аудиторияга кириб ечиб бериш каби ноқонуний ишлар билан ҳам шуғулланишади, ва шунинг орқасидан абитуриентлардан катта пул олишади. Биз муҳтарам Президентимизга, республикадаги МХХ раҳбариятига, Бош вазирга мурожаат қиламиз десак, овозимизни Бухородан ташқарига чиқаришмайди. Биз ишонамизки, агарда республикадаги раҳбарлар Бухородаги бу шантаж ва порахўрликдан хабардор бўлишса, масала, албатта, адолатли ҳал қилинган бўлурди. Булар ўқитувчи деган шарафли номга доғ туширишяпти. У, М, Ж эса ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, одамларда давлат органларига, ижтимоий адолатга нисбатан нотўғри тасаввурнинг шаклланишига сабаб бўлишмокда. Биз бу учала ўқитувчи туфайли МХХ, прокуратура ва ИИБ идораларига қатнашдан чарчадик. Биз билим олишни, мустақил Ўзбекистоннинг обод келажагини яратадиган кадрлар бўлиб етишишни истаймиз. Ўйлаймизки, ушбу мурожаат сизлар орқали республикамиз раҳбарларига бориб етади ва улар масалага холисона ёндашадилар".

Талабамизми¸ ëки ҳуқуқсиз қул?

Тошкент Ирригация ва мелиорация институтининг исмини ошкор қилмаган талабаси ёзги таътил пайти олийгоҳ талабаларига фақат 1 ойлик дам олиш берилганидан норозилик билдириб, OzodTalabaга мактуб йўллади.

Унинг хатини таҳрир қилмасдан эътиборингизга ҳавола қиламиз:

"Men Toshkent Irrigatsiya va Melioratsiya instituti, SXBI fakulteti talabasiman. O'tgan hafta oxirgi imtihonlar yakunlab semestrni ham tugatdik. Semestr tugashi bilanoq 30.06.2014 dan 02.08.2014 gacha o'quv amaliyoti haqida e'lon qilishdi. Hamma talabalarni kayfiyati tushib ketdi. +30 +40 gradus issiqda amaliyotni o'tash kimga ham yoqadi deysiz. 1 oygina dam olar ekanmiz. Keyin yana paxtaga jonaymiz.

Amaliyotni e'lon qilish uchun bizni institutda yig'ishdi va tilxat sifatida ilovadagi hujjatga imzo chekdirib olishdi. Agar ushbu amaliyot jarayonida qatnashmasak bizni talabalar haqida chiqarishlariga rozi ekanligimiz haqida. Bugun internetdan ushbu qarorni topib o'qib chiqdim. Ushbu buyruqda o'quv amaliyotida so'z ham ochilmagan.

Sizga xatni yozayotgan vaqtim bizga yolg'on gapirib, talabalarni "o'ynatayotgan" institutdagi mansabdorlarga nafratim oshib ketdi. Axir O'zbekiston endigina dunyo hamjamiyati bilan aloqa o'rnatayotgan davlatku, hali bizning ichki muammolarimiz ham anchagina, nega mansabdor shaxslar end oliy qonun Konstitutsiyamizni oyoq osti qilishadi? Konstitutsiyani oyoq osti qilgan davlat hech qachon rivojlanmaydi va har doim "orqaga ketishini" hatto men, oddiy talaba ham bilaman.

Menda bir qancha savollar tug'ilib qoldi shu onda.. Qachon bizda fuqarolik jamiyati quriladi? Qachon hamma o'z huquqni talab qila oladigan, qonun bo'yicha ishlaydigan bo'ladi?

Ozodlikka: ushbu xatimni saytda chiqarishingizni so'rayman... Abituriyentlarimiz ko'rsin, bilsin, menga o'xshab keyinchalik afsuslanib yurishmasin bunaqa oliy o'quv yurtiga kirganlariga", дейилади Тошкент Ирригация ва мелиорация институти талабаси.

Ўзбек олийгоҳларининг рейтинги эълон қилинди


UzInfocom агентлиги Ўзбекистондаги олийгоҳларнинг рейтингини эълон қилди.

Агентлик Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетини рейтингнинг биринчи ўрнига қўйган.

Иккинчи ўринни Самарқанд давлат тиббиёт институти, учинчи ўринни эса Тошкент ахборот технологиялари универститети эгаллаган.

Рейтинг олийгоҳларга кирувчи талабалар сонини ҳисобга олган ҳолда тузилган.

Ўтган йили Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалига битта ўрин учун 23 абитуриент даъвогарлик қилган ва бу мамлакат бўйича энг катта кўрсаткич экани айтилганди.

Тошкентдаги Миллий рақс ва хореография олий мактаби, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Миллий рассомлик ва дизайн институтига абитуриентлар энг кам қизиқиш билдирган эди.


Ўзбекистон олийгоҳларига қабул бошланди

Бугундан бошлаб Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига қабул жараёни бошланди. Абитуриентлар ўзлари танлаган олийгоҳга 20 июндан 20 июлга қадар ҳужжат топширишлари мумкин.

Расмийларга кўра, қабул жараёнига оид ҳукумат қарори чиқмагани боис ҳозирча мамлакат олийгоҳларига нечта талаба қабул қилиниши маълум эмас.

Ўтган йили олийгоҳларга 480 минг 405 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Битта ўрин учун 9 абитуриент курашиб, бакалавр бўйича 56 мингдан зиёд талаба қабул қилинган.


Миллий университетда ҳам бункерлар бор!

Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси олийгоҳга ўз кучи билан киргани, лекин ушу даргоҳда ҳам Х вариантдан фойдаланиш ва бункер ёрдамида талаба бўлиш ҳолатлари кўплаб учраши ҳақида ёзди:

Man Mirzo Ulug'bek nomidagi O'zbekiston Milliy unversititida uqiyman.
Abitureytlarga bu yil omad tilayman. Sababi testlarni uzgartirilganidir.

Bilasmi man uqishga pul yoki eks variant b.n kirmaganman. 3 yil repititorga borb uz kucim b.n kontraktga kirganman.

Lekin test javoblarining chiqib ketishi va bunkirlarning ishlab berish holatlari kop. Abitureytlarning mehnatini sindrayapti.

Oddiy misol 2012 yil bulgan imtihonda davlat test markazi test javoblarini chiqarib yubordi. Natijada esa ancha bilimli bolalar yiqilib bilimsizlar uqishga kirib ketdi.

Oddiy misol mani kursdoshlarim orasida kasr nimaligini bilmaydiganlar bor. Lekin ular nufuzli dargohning matematika yunalishi buyicha talaba. Afsus lekin kasrni 4va 5chi sinflarda utishadi.

Man hozir uqishga kirishni orzu qilib yurgan abitureytlarga OMAD tilayman", дейилади Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси йўллаган хабарда.

Ўзбек талабасининг фикрлар эволюцияси

Ўзини Магистр деб таништириб OzodTalaba жонли блогимизга шарҳ ёзган муштариймиз ўзбек талабаларининг фикрлар эволюциясини тасвирлашга уринган:

"ВУЗга кирган талаба фикрлари эволюцияси:

1 курс боши: "Ура талаба бўлдим! Бахтимга ишонмайман. Насиб қилса, битириб, катта одам бўламан, министрми, президентми, вилоят бош иқтисодчисими..."

1 курс охири: "Ие, ўқисанг ўқимасанг хаммаси пул эканку. Тавба, домлаларнинг ўзгариб қолишиничи, хамелеонга ўхшайдия. Бунақада билим нима бўлади?"

2 курс охири: "Ха, оддий бахолар фалон пул бўлгандан кейин мансаб креслолар нархини тасаввур қиляпман. Бирор йирик компанияга ёки СПга ишга кира оламикинман?"

3 курс охири: "Оддий кичик корхонага бухгалтер ёрдамчиси бўлиб кирсам ҳам катта гап шекилли..."

4 курс охири: "Қутулганимга шукур бу ғурбат, чириган институтдан. Бу ерда тайинли иш тополмаслигим аниқ. Мардикорга қандай кетсам бўларкин?", дея ёзди ўзбек магистри. (Унинг шарҳи таҳрирсиз эълон қилинди)


Ўқишга кириш учун умидим “Калла”дан

OzodTalabaга мактуб йўллаган абитуриент йигитнинг айтишича, ўтган йили институтга кира олмаган, бу йил эса ўқишга кириш учун “Калла”га пул бермоқчи:Bundan tashqari hech qaysi OTMda yo`q bulgan bir million so`m miqdorda (eng kam miqdori 1000000 so`m) “XO`JALIK SHARTNOMASI” deb ataluvchi pulni to`lashimizni talab qilmoqda.

I


Bu pulning 40%i domlalarga to`lanishini belgilanligi uchun, shu so`mmani majburiy tarzda, taziqlar ostida talab qilmoqda.

Biz talabalar bilan surushtiruv olib bordik. “XO`JALIK SHARTNOMASI” aslida Samarqand viloyatidagi hech bir OTM (oily talim muassasasi)da yo`q ekan.

Bu faqat bizning kafedramizda yani Sam Isi “Moliya va sug`urta xizmatlari” kafedrasidagina joriy qilingan. Lekin qaysi qaror yoki qaysi qonun asosida buni hech kim bilmaydi. Biz kafedra mudiriga kirib qaysi qaror yoki qaysi buyruq asosida bunday pulni talab qilayotganini bir necha bor so`radik, lekin ular hech qanday qaror yoki buyruqni ko`rsata olmadi, faqat bu oldindan qolgan urf odat ekanligini aytib, bizni bunday ishlarga aralashmasligimizni, aks holda institutni bitirolmay haydalib ketishimizni aytib qurtib, haqoratlab haydab soldi.

Sizlardan shuni iltimos qilib so`raymizki bunday holatda keng qamrovli tekshirish ishlarini utkazib, shundoq ham kantrakt asosida o`qib, qiynalib yurgan talabalarni poraxur domlalar zug`midan qutqarishingizni utinib so`raymiz.

Sizlardan najot kutib qolguvchi Samarqand Iqtisodiyot va Serves instituti, Bank-moliya xizmatlari fakulteti talabalari nomidan.

“Фарғона Политехника институтида диплом ҳимоясига 40 минг сўмдан олишди”


Фарғона Политехника институтининг энергетика факултетининг битирувчи талабаси OzodTalaba блогига хабар йўллаб, ҳар бир битирувчидан диплом ҳимояси учун 40 минг сўмдан олиб қолинган.

Унинг хатини таҳрирсиз эълон қилаяпмиз:


“Farg'ona politexnika instituti energetika fakultetida o'qiyman. Bugun 03.06.2014 bizga oxirgi stipendiyani berib turib staristamiz 40000 so'mdan op qoldi.

Nimaga dib so'rase kafedra mudrlari hamma talabalardan op qolasan diplom himoyasi paytida abet balobattar qilamiz dipti. O'zi biz bitiryappiz bizga 1000 so'm ham pul. bitirib hali ishga joylashish ham aniqbas.

Bitiruv oldi shartnomasiniyam majburlab fermerdan bo'sayam urdirib kelasan digan. Bu axir nohaqlikku aka. Umid qilamanki bu ishlarni O'rganib chiqasizlar va har qanday vaziyatda ham sir tutishlaringa ishonaman”, дея хабар йўллади Фарғона Политехника институтининг энергетика факултетининг битирувчи талабаси.

Қарши Давлат университети талабалари чопиққа ҳайдалди

Қарши Давлат университетининг 3 курс талабалари Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Косон ва Касби тумани пахта далаларига чопиққа ҳайдалди. Бу ҳақда университет талабаларидан бири Озодликка йўллаган хабарни университет маъмурияти вакили тасдиқлади. Маълум бўлишича, 15 майдан буён пахта чопаётган талабаларга 15 июнда қайтиши айтилган.

Қарши Давлат университетининг исмини айтмаслик шарти билан Озодликка гапирган талабаси ўзи ва курсдошлари имтиҳонга тайёрланиш ўрнига ғўза чопиғига мажбурланаётганидан арз қилди.

​- 15 майдан биология, география факультетлари тўлиқ, юз фоиз чопиққа ҳайдалди. Учта туманда ётиб, далада ишлаяпмиз. Мен Ўзбек филологияси факультетида ўқийман. Лекин, бизнинг факультетда давлат гранти бўйича ўқийдиганларни чиқарди, контракт бўйича ўқийдиганларга тегмади. Бошқа факультетларда ҳамма талаба юз фоиз чиқарилди. 15 июндан имтиҳон деяпти, лекин унгача ҳам қайтмасак керак, - дея тахмин қилди Миришкор туманида пахта чопаётган қашқадарёлик талаба.

Қарши Давлат университети ўқитувчиларидан бири айрим талабалар чопиққа олиб чиқилганини тасдиқлади, лекин буни изоҳлашдан бош тортди.

- Нима сабабдан олиб чиқилаётганини ректордан сўранг, - деди Қарши Давлат университети домласи.

Озодлик Қарши Давлат университети ректорати, Қашақадарё вилояти ҳокимлигининг Олий ва ўрта махсус таълим бошқармаси мутассадиларидан талабаларнинг айни имтиҳон пайти чопиққа олиб чиқилиши юзасидан изоҳ олишга ҳаракат қилди, аммо ҳозирча натижа бўлмади.

Бу йил ҳам мактаб ўқувчиларига битирув кечалари тақиқланди


Бу йил Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактабларини якунлаётган ўқувчиларга хонадонлар, ресторан ёки кўнгилочар боғларда "Битирув кечаси"ни

ўтказиш яна тақиқланди.

Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги халқ таълими бўлимларидан олинган маълумотга кўра, мактаб якунини нишонлашни истаган ўқувчилар зиёфату қутловларни мактабда, ўқитувчилар назорати остида, кундуз куни ўтказиши мумкин.

Тошкент шаҳрининг бир неча тумани ва Жиззах, Самарқанд, Фарғона вилоятларидаги халқ таълими бошқармаларидан олинган маълумотларга кўра, бу ўқув йили якунида ҳам мактабни тамомлаётган ўқувчиларга "Битирув кечаси"ни ўтказиш тақиқланганича қолмоқда.


Тошкент шаҳри Сирғали туманидаги Политехника касб-ҳунар коллежи ўқувчиларидан янги ҳожатхона қуриш учун 20 минг сўмдан пул йиғилган.

Ўзбекистонлик ўқувчи ва талабалар турли "йиғ-йиғ"лардан безиганини айтади. (Суратнинг Сирғалидаги коллежга алоқаси йўқ)

Коллеж ўқувчиларининг Озодликка айтишича, битирувчилардан коллежни таъмирлаш учун ҳам 200 минг сўмдан пул йиғилган ва пул бермаган ўқувчиларга ўқишдан ҳайдаш билан таҳдид қилинган.

“Ҳамма талабадан туалет қурилиши учун 20 минг сўмдан йиғишди. Биз бу йил битирамиз. Кейинги йил ўқимасак, бу туалетдан фойдаланмасак. Лекин биздан ҳам пул олишди. Кейин ҳожатхона ишга тушгач, пуллик қилишармиш. Бу нарсаларни қуриш учун давлат пул ажратмайдими? Ҳақиқат борми ўзи?”, дейди сирғалилик битирувчи ўқувчи.

Пайариқда коллеж ўқувчилари намунавий уй қуришга мажбурланмоқда

​Коллежни тугатиш рафасида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчилари диплом амалиёти ўлароқ мажбуран намунавий уйлар қурилишига чиқарилди.

Вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси коллеж ўқувчилари Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида ишлаб чиқариш амалиёти доирасида қурилишга жалб қилинганини маълум қилди.

Коллеж ўқувчилари мажбурий меҳнатда





Ўзбекистонлик мактаб битирувчиларининг 90,6 фоизи коллежда ўқишни хоҳлайди

Жорий йилда Ўзбекистон мактабларини 501,5 минг битирувчи тамомлайди.

Ўзбекистон Маориф вазирлигининг билдиришича, битирувчилар ўртасида ўтказилган сўровда ўқувчиларнинг 9,5 фоизи ўқишни академик лицейларда, 90,6 фоизи эса касб-ҳунар коллежларида давом эттириш ниятида экани аниқлангган.

Ўзбекистонда 9739 мактабда 4 миллион 430 минг ўқувчи таълим олади.

Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинди:

Сўнгги қўнғироқ




24 май куни Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинди. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилда 501 минг ўқувчи мактабни битираяпти.

Ўзбекистонда мажбурий таълим 12 йил қилиб белгиланган. Мактабни битирган барча ёшлар коллеж ва лицейларда ўқишни давом эттиришлари шарт.

Лекин ҳар йили айрим коллеж ўқувчиларининг ўқишни ташлаб хорижга иш излаб кетиш ҳолатлари кузатилади.

Бунинг сабаби оғир ижтимоий ҳаёт ва коллежларда етарли билим берилмаётгани билан изоҳланади.