Ўзбек саҳнасида "Манаснинг ўғли Семетей"

Ўшдаги Бобур номидаги Ўзбек Академик театри жамоаси.

Ўшдаги Бобур номидаги Ўзбек Давлат Академик театри саҳнасида Қирғизистон халқ ёзувчиси Жалил Содиқовнинг “Манаснинг ўғли Семетей” асари ўзбек тилида саҳналаштирилди. Қирғиз адабиётининг классикасига айланган мазкур драма Бобур театрида 1985, 1995 йилларда ҳам саҳнага олиб чиқилган эди.

Театр режиссёри Набижон Сабрнинг айтишича, “Манаснинг ўғли Семетей” драмаси ўзбек ва қирғиз халқлари дўстлигини мустаҳкамлаш йўлида қўйилган яна бир қадамдир. Чунки икки халқ бир бирининг маданиятидан қанчалик яқин хабардор бўлса, уларнинг дўстлиги ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади.

Спектаклда Семетей ролини Азизбек Арапов, Каникей образини Одина Аббосова, Бакай ролини Қирғизистон халқ артисти Шавкат Дадажанов ижро этган. Бундан ташқари спектаклда Қирғизистонда хизмат кўрсатган артистлар Маҳмуджон Рахматов, Режаббой Тожибоев, Жамила Бўтабаевалар ҳам иштирок этган.

Жалил Содиқов қаламига мансуб асарни Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Абдуғани Абдуғафуров ўзбек тилига таржима қилган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Семетей” яна ўзбек саҳнасида