Украина ҳукумат кучлари россияпараст айирмачилар позициясига шиддатли ҳужумларни уюштирмоқда.
Украина мудофаа вазирлиги расмийси Владислав Селезнёв Славянск шаҳридаги жангларда ҳукумат кучларининг 2 аскари ҳалок бўлгани ва 42 аскар яраланганини билдирди. Унга кўра, айирмачилар ҳалок бўлганлар ва яраланганлар билан умумий ҳисобда 300 кишини йўқотган.
Киев расмйиларига кўра, Донецкда 3 июнь куни бўлган жангларда 50 нафар қуролланган россияпараст ўлдирилган. Маълумотларга қараганда, ҳукумат кучлари Донецк ва Луганск вилоятларининг бир қатор шаҳарларига кириб келган. Донецк шаҳрини 15 минг одам, Славянск шаҳрини эса аҳолининг 40 фоизи тарк этган.
3 июнь куни Украина Бош прокуратураси Луганск ва Донецк вилоятларидаги жангларда 181 одам, жумладан, 59 ҳарбий ҳалок бўлгани ва 293 ҳарбий яраланганини билдирган эди. Украина расмийлари россияпараст айирмачилар ва тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ҳақида якуний маълумотларни бергани йўқ.