Жиззахда яна оммавий заҳарланиш, 18 одам касалхонага ётқизилди

Жиззах шаҳарда яна оммавий заҳарланиш юз берди. Шаҳарда янги очилган "Нурбек" ресторанида жума куни овқатланган хўрандалардан 18 нафари заҳарланиш аломатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

Жиззах шаҳар шифохонаси врачларидан бирининг Озодликка айтишича, 6 июн куни кечқурун 18 одам кўнгли айниб, қорни оғриб, шикоят қилган ва улар ўша кунёқ шифохонага ётқизилганлар.

Бу Жиззахда оммавий заҳарланиш билан боғлиқ сўнгги бир ой ичидаги иккинчи холатдир.

Ўтган ой ўрталарида шаҳардаги "Прим" ресторанида овқатланган 100 дан ортиқ одам заҳарланиш оқибатида касалхонага ётқизилганди.