Халқаро Футбол федерацияси- ФИФА коррупцияга оид янги айбловларда гумонланмоқда.
Шанба куни Британияда чиқадиган “Sunday Times” газетаси ФИФА 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик ҳуқуқини коррупция эвазига Қатарга берганига доир иддао бўйича янги маълумотларни эълон қилди.
“Sunday Times” ёзишича, ФИФА ижрочи қўмитасининг собиқ аъзоси, Осиё Футбол конфедерациясиниг собиқ раиси Муҳаммад бин Ҳаммам ФИФАнинг Осиё давлатларидаги вакиллари Қатарни қўллаши учун 1 миллион 700 минг АҚШ доллари сарфлаган.
Британия нашри аввалроқ ҳам Муҳаммад бин Ҳаммам 2022 йилги чемпионат мезбонлигини қўлга киритиш учун ФИФА расмийларига пора берганини иддао қилувчи мақола чоп қилганди.
Қатар томони бу иддаоларни қатъий инкор қилиб келмоқда.
ФИФА Вице президенти Жим Бойс коррупция аралашганига доир хабарлар тасдиқланган тақдирда, Қатардан мезбонлик ҳуқуқи олиб қўйилиши ва янгидан сайлов ўтказилишини қўллаб-қувватлашини билдирди.
ФИФА ушбу иддаолар юзасидан текширув бошлади, унинг натижалари жорий йилда тақдим қилиниши кутилмоқда.