Тожикистонда Google ва YouTube тўсиқлигича қолмоқда

Тожикистоннинг етакчи Интернет провайдерлари 9 июндан бошлаб YouTube ва Google Инетрент тизимларини тўсиб қўйган.

Тожикистонлик Интернет фойдаланувчилари Google хизматлари, жумладан YouTube видео портали ва Gmail электрон почта тизими ҳамон ишламаётганидан шикоят қилмоқда.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ва ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалри бўйича вакили Тожикистон ҳукуматидан YouTube ва Google тизимлари фаолиятини тиклашни талаб қилди.

Тожикистоннинг етакчи Интернет провайдерлари 9 июндан бошлаб YouTube ва Google Инетрент тизимларини тўсиб қўйган.

Тожикистон Коммуникация хизматлари давалат агентлиги раиси ўринбосари Рафиқжон Шокиров 11 июнь куни Озодлик билан суҳбатда ўз идорасининг мазкур вазиятга алоқаси йўқлигини таъкидлаб, узилишларни “эҳтимолий техник муаммолар” билан изоҳлади.

Google- Android тизимида ишлайдиган қимматбаҳо смартфон эгалари юзага келган вазият мобил мосламаларини оддий телефонга айлантириб қўйганидан шикоят қилмоқда.