Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг нуфузли икки амалдори ҳибсга олинди.
Амалдорларнинг ҳибсга олинганини тасдиқлаган қўмита расмийлари улар қачон ва қандай айбловлар билан ушланганини маълум қилмади.
Озодлик манбаларига кўра, қўлга олинганлар қўмитанинг контрабандага қарши кураш Бош бошқармаси бошлиғи Азиз Хасанов ва унинг ўринбосари Азиз Абдураҳмоновлардир.
Uzmetronom нашрининг хабар қилишича, юқори лавозимли икки раҳбарни ортиқча шовқинсиз қўлга олиш учун уюштирилган махсус амалиёт Сурхондарё вилоятида ўтказилган.
Озодлик манбаларига кўра, Азизлардан бирининг Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматидаги нуфузли шахсларга қариндошлиги бор.