Россиянинг "Евроцемент" ширкати “Оҳангаронцемент” заводини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилган суд ҳукми юзасидан юқори инстанцияларга шикоят аризаси киритади.
Москванинг “Новости” агентлиги вазият билан таниш манбага таянган ҳолда, айни пайтда судга ҳужжатларни тайёрлаш жараёни бошланганини маълум қилган.
Тошкент вилояти хўжалик суди 21 июль кунги қарори билан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг шикоят аризасини қондириб, 1994 йилдаги “Оҳангаронцемнет” бирлашмасини хусусийлаштириш натижаларини ноқонуний, деб эълон қилган. Мазкур қарор ортидан 2006 йилда “Оҳангаронцемент”ни сотиб олган Россиянинг “Евроцемент” компанияси ўз ҳақидан мосуво қилинган эди.