Жамият ва қонун
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Қамоқхоналарда ётган, Ер юзига сочилиб кетган мухолифатчи ва диссидентларнинг энг ёшининг ёши ҳам 50 дан ўтди. Улар бугунги ёш ўзбеклардан, қишлоғида чироқ ҳам, газ ҳам йўқлигидан Озодликка шикоят қилар экан, исмини ўзгартириб айтадиган, аксарият ҳолларда зинҳор-базинҳор айтмаслигимизни сўрайдиган, қўрқув қон-қонига сингиб кетган ёш ўзбеклардан кескин фарқ қилади. Шу фарқ туфайли қамалди улар. Шу фарқ туфайли дунёга сочилди. Улардан бир нечасини бугун суҳбатга тортдик. Уларнинг журъатига туртки бўлган омилларни билгимиз келди.