Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Жанубий Қозоғистон вилоятидаги аксар аҳолиси ўзбеклар бўлган қишлоқда рўй берган зўравонликда жабрланган икки киши касалхонага ётқизилгани, тўрт фуқаро ҳибсга олинганини билдирди.
Вилоят милицияси матбуот котиби Салтанат Қоракўзованинг Озодликка айтишича, Сайрам туманидаги Мадани қишлоғида яшайдиган ўнлаб қозоқ 27 август куни аксар аҳолиси ўзбеклар бўлган Қорамурт қишлоғидаги одамлар, дўконлар ва шахсий машиналарга ҳужум қилиб моддий зарар етказган.
29 август куни Ички ишлар вазири Қамуханбет Қосимов Қозоғистон жанубидаги зўравонлик этник асосга эга эмаслигини таъкидлади.
Қозоғистондаги 500 минг этник ўзбекларнинг асосий қисми Ўзбекистонга чегарадош Жанубий Қозоғистон вилоятида яшайди.