Бутунроссия тинчлик марши деб номланган бу тадбир 21 сентябрь куни Москвада ўтказилиши кутилмоқда. “Бу ҳақдаги билдиришнома мэрияга белгиланган муддат ичида юборилади”, дейилади марш ташкилотчиларининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Тадбир ташкилотчилари Маршда камида 50 минг киши иштирок этишига умид қилмоқда.
Россиялик фаоллар Тинчлик марши шу йилнинг 15 март куни Москвада бўлиб ўтган намойишнинг мантиқий давоми бўлишини айтмоқдалар.
Юриш ташкилотчилари “Россия расмийларининг масъулиятсиз тажовузкорона сиёсати”га чек қўйилишини талаб қилмоқчилар. Уларга кўра, бу сиёсат туфайли Украинада Россия армияси ҳарбийлари ҳалок бўлаяпти ва асир олинмоқда.